Нурафшон шаҳрида Тошкент вилоятида амалга оширилган хатлов ишларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ташкил этилган тадбирда Президентимизнинг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти ва ижроси бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлари ҳақида маълумот берилди.

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Рустам Пайзиевнинг қайд этишича, ер ажратишда ҳуқуқ турлари 6 тадан 3 тага қисқартирилиб, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқлари бекор қилинган. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларига оид бир қатор ваколатлари бекор қилиниб, тегишли тартиб жорий этилди. Жумладан, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун вилоят ҳокимининг қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади.

Жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига вилоят ҳудудида жами 600,4 гектар ер майдонини ўз ичига олган 9 минг 142 та бўш ер участкалари аниқланган. Шундан 576,8 гектар яъни 8 минг 456 та ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар “YERELEKTRON” ААТ (автоматлашган ахборот тизими) га киритилиб, 2 минг 51 таси E-AUKSION савдосига қўйилиши таъминланган. Ҳозирги кунгача мазкур портал орқали 1 минг 87 та ер участкаси сотилган. Айни пайтда савдода турган 550 та ер участкалари ўз тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи бўлган талабгорларни кутмоқда.

Тадбирда Тошкент вилоятида кўчмас мулк объектларни хатловдан ўтказиш ишлари якуни ҳақида ҳам айтиб ўтилди. Жумладан, хатловга қадар ҳудудда қишлоқ хўжалиги ва аҳоли яшаш пунктларининг жами 503 минг 887 гектар ер майдонларидан 334 минг 568 гектари  давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, қолган 169 минг 319 (34%) гектар ер майдони давлат рўйхатидан ўтмаган. Шундан 320 минг 236 гектар қишлоқ хўжалиги экин ерларини ташкил этган. Бундан ташқари, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган 137 минг 976 гектар ерда 778 минг 559  та кўчмас мулклар объектлари мавжуд. Ушбу объектларнинг умумий кадастр қиймати 57 триллион сўмни ташкил этган.

Бино иншоотлар бўйича 800 минг 549 та кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилиб, қўшимча тарзда 22 минг 382 та 3 минг 316 гектар ер майдонда жойлашган кўчмас мулк объектлари аниқланди. Айниқса, кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан ташқари, 764 минг 872 та якка тартибдаги уй-жойлар, нотурар жойлар ва кўп қаватли уйлар ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ArcGIS дастурида геоахборот базаси шакллантирилди.

Матбуот анжуманида журналистларни қизиқтирган саволларига соҳа мутасаддилари батафсил  жавоб берди.

А.Мусаев,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида 1 минг 87 та ер участкаси E-AUKSION орқали сотилган