Таҳлилларга кўра, ҳозир Тошкент вилоятида 28 минг 701 қути ипак қурти парваришланмоқда. Ундан 1 минг 636 тонна тирик ҳом ашё олиш режалаштирилган.

Мавсум давомида 7 мингта доимий, 75 мингта мавсумий иш ўрни яратилади. Жойларда 3 минг 669 гектар тутзор мавжуд. Жорий йилда яна 142 гектар ерда янги тут плантациялари ташкил этилди. Айни пайтда вилоят бўйича 11та пиллачиликка ихтисослашган туманларда 7 та тармоқ кластери фаолият юритмоқда. Бу ишларга 136 нафар аграном жалб этилган. Жорий йилда вилоятда 28 минг 701 қути ипак қурти парваришланади. Ундан 1 минг 636 тонна ҳом ашё олиш кутилмоқда. 

– Ипак қуртларининг 16 минг қутидан зиёди хорижий навдир, – дейди Тошкент вилояти Агропилла МЧЖ раҳбари Акмал Бойқобулов. – Пилла ҳомашёси 23 кунда тайёр бўлади. Вилоят миқёсида энг кўп ипак қурти Бекобод туманида 3,5 минг қутида парваришланмоқда. Ундан 200 тонна ҳом ашё олиш кутиляпти.

Пискент туманида 2 минг 570  қути ипак қурти боқиляпти. Туман бош аграноми Санобар Жўраеванинг таъкидлашича, намгарчилик юқори бўлгани боис тут барглари тўлиқ озиқланган. Ипак қуртларининг озуқасида ҳеч қандай муаммо бўлмайди. 464 та доимий, 6 минг 130 та мавсумий иш ўрни яратилган. Режа бўйича ҳудуд пиллакорлари 146 тонна пилла ҳосили олиши кутиляпти.Бундан ташқари, "Янгийўл туман Агропилла" МЧЖ томонидан айни кунларда 2 минг қути пилла аҳолига тарқатиляпти. Мазкур туманда ўтган йили 1 минг 900 қути ипак қуртидан 106 тонна пилла олинган бўлса, бу йил 114 тонна пилла олиш режалаштирилган. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида 1 минг 636 тонна пилла етиштирилади