Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев раислигида ҳудуддаги раҳбарлар, тегишли котибият мудирлари, мутасаддилар ҳамда тадбиркорлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Вилоят ҳокими 22 нафар тадбиркор билан олиб борган суҳбатида уларни қурилиш жараёнларида қийнаётган муаммоли масалаларни эшитиб, тегишли ташкилот раҳбарларига тизимли топшириқлар берди. Шунингдек, йўл ёқасидаги қурилиш бинолари, ҳудуд атрофлари ободонлигига жиддий эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Хизмат кўрсатиш объектларини қаровсиз қолдирган тадбиркорларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилиши юзасидан огоҳлантириш берилди. 

*** 

Бекобод тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасининг болалар бўлими учун замонавий бино қуриб берилди. Шу муносабат билан ташкил этилган очилиш маросимида туман ҳокими З.Низомиддинов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, шифокорлар, ҳудуд фаоллари қатнашди. Бу ерда аҳолига марказлашган сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароит мавжуд. 

Шу кунгача ҳудуддаги 60 минг нафарга яқин болаларнинг текширувлардан ўтиши ёки даволаниши учун деярли қулайлик бўлмаган. Эндиликда бу каби муаммолар бартараф этилди. Тадбир иштирокчилари бинода яратилган шароитлар билан танишди. 

*** 

Ангрен шаҳрида ишсизлик даражаси юқори бўлган ҳамда қизил тоифадаги ҳудудлар аҳолиси учун бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмарка”си ташкил этилди. Унда 20 та  корхона ва ташкилот  ўзларининг 393 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. 

Асосан “Аёллар дафтари” рўйхатида турган хотин-қизлар, пробация ҳисобида бўлган шахслар ҳамда ишсиз ёшлар жалб этилди. Тадбирда номзодларга ишга жойлашиш ва касб-ҳунарга ўқитиш учун йўлланмалар берилди. 

Шунингдек, уй шароитида банд бўлган ва ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилди. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда