Ангрен шаҳрида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ишсизлик даражаси юқори бўлган қизил тоифадаги маҳаллаларда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасини ташкил этилди.

Унда 25 та корхона ва ташкилот 160 та бўш иш ўрини билан иштирок этди. Асосан “Аёллар дафтари” рўйхатида турган хотин-қизлар, жазони ижро этиш масканидан қайтган ҳамда пробация ҳисобида бўлган шахслар ва ишсиз ёшлар жалб этилди.

Тадбир давомида 5 нафар фуқаро касб-ҳунарга йўналтирилди, 11 нафар фуқаро доимий ишга жойлашди. Уй шароитида банд бўлган ва ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлганларга ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.

***

Юқори Чирчиқ туманида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш йўлида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида кенг кўламли ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, муассаса тубдан янгиланган қиёфа касб этди.

 Бунёдкорлик ишлари доирасида поликлиника биноларининг ташқи ва ички қисми таъмирланиб, фаолият учун зарур шароит яратилди. Хоналар янги тиббий ускуналар билан жиҳозланиб, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар самарадорлигини ошириш мақсадида фуқароларни қабул қилиш тизими ҳам тўлиқ электронлаштирилди.

***

Шу кунларда, айнан кириш имтиҳонлари арафасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси билан ҳудудлардаги “Инсон” марказлари қошида фаолият юритаётган волонтёр ёшлар ногиронлиги бўлган абитуриентларга амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Волонтёрлар тест синовлари вақтида абитуриентларга зарурий шарт-шароитларни яратишда фаол иштирок этмоқда. Вилоят волонтёрлари ҳам бу жараёнда жонбозлик кўрсатиб, абитуриентларга тест синовларигача бўлган босқичларда ҳамроҳлик қилмоқда.

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда