-

Бугун, 24 июль куни соат 11:16да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Бўстонлиқ тумани “Хўжакент” МФЙ тоғли ҳудудида тахминан 2 гектар майдонда қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. ФВВнинг ёнғин-қутқарув экипажи қутқарувчилари ҳамда тегишли ташкилотлар ходимлари воқеа жойига 11:30 да етиб борган ва ҳудуд қуршаб олинган. Айни вақтда ёнғин бартараф қилинмоқда. Ушбу ёнғинни бартараф этиш учун етарли куч ва воситалар жалб қилинган.

***

Нурафшон шаҳрида “Беш ташаббуси олимпиадаси” доирасида спортнинг стритбол тури бўйича мусобақаларнинг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада барча туман-шаҳарлардан келган 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган 130 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашди. 

Якуний натижаларига кўра, 16-21 ёш тоифасида ўғил болалар ўртасида биринчи ўринни Нурафшон шаҳар жамоаси эгаллади. Иккинчи ўрин Чиноз тумани ва учинчи ўрин эса Бўстонлиқ тумани ёшларига насиб қилди. Шунингдек, қизлар ўртасида биринчи ўринга Бўстонлиқ тумани жамоаси лойиқ кўрилди. Иккинчи ўринни Янгийўл шаҳри ва учинчи ўринни Паркент тумани қизлари эгаллади. Турнирда 22-30 ёш тоифасида ҳам ғолиблар аниқланди. Энди улар мазкур мусобақаларнинг республика босқичида иштирок этади. 

***

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Тошкент вилоятида Президентимизнинг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси ҳамда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолияти ўрганилмоқда. 

Жумладан, Янгийўл тумани Ғалаба маҳалласидаги “Ҳуқуқ-тартибот маскани”да фаолият олиб бораётган ходимлар, “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддилар томонидан қарорда  белгиланган вазифалар ҳамда ҳудудда ижтимоий профилактика соҳасидаги муаммоларнинг ҳал этиш ҳолати ўрганилди. 

Долзарб вазифаларни ўз муддатида сифатли таъминлаш, маҳаллани жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш борасида хотин-қизлар, ёшлар ва муқаддам судланганлар ҳамда ҳисобда турган барча тоифадаги шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш юзасидан кўрсатмалар берилди. 

Ўрганиш давомида, маҳалла еттилигининг ҳар бир вакили ва масъулларнинг ўзларига юклатилган вазифалар ижросидан келиб чиқиб, кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳисоботлар тингланди. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда