Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда вилоят Ички Ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Бекобод туманида навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди.

Унда ҳуқуқбузарлар Ф.Т. ва У.Қ. томонидан “Ачамайли” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёси ўзанидан юк автомобили ҳамда махсус юкловчи транспорт воситаси ёрдамида ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаси ортиб, олиб чиқиб кетилаётгани аниқланди.  Бу билан улар Президентимизнинг 2024-йил 1 январдаги “Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги фармон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган “Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг муҳим бандига асосан ҳисобланганда табиатга 16 миллиард 912 миллион 862 минг 600 юз сўм зарар етказилган.

 Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тўпланган ҳужжатлар Тошкент вилояти Прокуратурасига юборилди. Рейд тадбирлари давом этмоқда.

***

 Юқори Чирчиқ туманида спортнинг чим устида хоккей тури бўйича Ўзбекистон Кубоги баҳслари бўлиб ўтди.

 Барча вилоятлардан келган 100 нафардан зиёд спортчилар майдонда ғолиблик учун беллашди. Қизғин баҳс, муросасиз ўтган мусобақа натижасига кўра,  биринчи ўринни Тошкент вилояти жамоаси эгаллади. Иккинчи ўрин Наманган вилояти жамоасига насиб этди. Андижон вилояти жамоаси эса учинчи ўринни қўлга киритди.

 Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

***

Чиноз тумани солиқ инспекцияси раҳбарияти  ҳудуддаги  кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашди.

Унда асосий эътибор солиқ тизимидаги сўнгги ўзгаришлар, бизнесни рағбатлантиришга қаратилган янги имтиёзлар ҳамда қулайликларга қаратилди. Иштирокчиларига Президентнинг  “Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бўйича берилаётган имкониятлар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди. 

Тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларини бериб, амалиётдаги муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари бўйича фикр алмашди. Солиқ бошқармаси мутахассислари ушбу муаммоларга ечим топиш ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш мақсадида амалий тавсиялар берди.

А. Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда