“Яллама” чегара божхона постида юртимизга кириб келган юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилган вақтда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, транспорт воситасининг юкхонасида жойлаштирилган 1 минг 291 дона дори воситалари аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу дори воситаларининг қиймати 313 миллион сўмни ташкил этмоқда. Муҳими, уларнинг бирортасида тегишли ҳужжатлар мавжуд эмас. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

*** 

Ёшлар куни муносабати билан Тошкент вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи А.Инагамов  тизимда самарали фаолият юритаётган ёш мутахассислар билан учрашди. Унда ёшларга яратилган имкониятлар, уларнинг ташаббуслари ва ривожланиш йўналишлари муҳокама қилинди. 

Солиқ бошқармаси раҳбари ёшларнинг билим ва салоҳиятига юқори баҳо бериб, уларнинг бугунги ва келажакдаги ўрни муҳим эканини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, ёш мутахассисларга илғор тажрибаларни ўрганиш, замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш ва фаол ислоҳотларда иштирок этиш юзасидан тавсиялар берилди. 

*** 

Тошкент вилояти шаҳар ва туманлари ҳудудида 45 та янги микро гидроэлектр станция қуриш учун 3,23 гектар ер майдони ажратилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди. Мазкур микро ГЕСлар қурилиши учун белгиланган жойлар асосан табиий сув оқимлари, каналлар ва ирригация тизимлари бўйлаб жойлашган. Бу эса катта маблағларсиз ҳам энергия ишлаб чиқариш имкониятини яратади. 

Микро гидроэлектр станциялар, катта масштабда қуриладиган ГЕСлардан фарқли равишда, айниқса, қишлоқ жойларда электр таъминоти барқарорлигини ошириш, янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади. Умуман олганда, жами 248 та ҳудудда ана шундай иншоотлар қурилиши учун ер майдонлари ажратилган. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда