Маълумки, 2024 йилда “Беш ташаббус” олимпиадаси доирасида спортнинг кураш тури бўйича ўтказилган мусобақаларнинг Республика босқичида Ангрен шаҳар Облиқ маҳалласида яшовчи Зарнигора Йўлдошева фахрли 2-ўринни қўлга киритган эди.

Ушбу натижа Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан қуриб бериладиган замонавий street-workout майдончаси бунёд этилишига асос бўлди ва Ангрен шаҳрида замонавий street-workout спорт майдончаси барпо этилди.

Ангрен шаҳар Облиқ маҳалласида жойлашган 29-сонли умумтаълим мактабида барпо этилган замонавий универсал спорт майдончаси тантанали тарзда фойдаланишга топширилди. Тадбирда шаҳар ҳокимлик вакиллари,  спорт мактаблари, мактаб ва мактабгача таълим муассасаси ходимлари ҳамда фаоллар иштирок этиб, ёш спортчиларга эзгу тилакларни билдирди.

***

Тошкент вилоятида аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиш ва ижобий ечим топиш мақсадида, Республика ишчи гуруҳи томонидан оммавий сайёр қабул ўтказилмоқда. 

Хусусан, Олмалиқ шаҳар ва Оққўрғон туманида ўтказилган сайёр қабуллар давомида, фуқароларнинг турли масалаларга оид мурожаатлари мутасаддилар томонидан тингланди. Хусусан, суд қарорларининг ижросига оид мурожаатлар Мажбурий ижро бюроси директори М.Эгамбердиев ва директор ўринбосари З.Ҳолмуҳамедов томонидан қабул қилинди. Ўтказилган қабул жараёнида, ҳудудлардан келган 18 дан ортиқ фуқаролар  алимент, иш ҳаққи, компенсация, қарз ундириш ва бошқа ижро ишлари бўйича ўз мурожаатларини қолдирди. Бюро раҳбарияти томонидан мурожаатчилар ўрганилиб, уларни тез муддатларда ҳал этиш учун масъулларга топшириқлар берилди.

***

 “Долзарб – 90 кун” тадбирлари доирасида Нурафшон президент мактаби ёшлари иштирокида ватанпарварлик ва спорт тадбирлари ўтказилди.

Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, Чавандозлар мактаби ва Нурафшон президент мактаби билан ҳамкорликда ёзги таътил вақтида болалар ва ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган мусобақаларда ёшлар учун от спорти, камондан отиш, шахмат-шашка, стол тенниси, футбол каби спорт турлари бўйича ўзаро беллашди. Якунда фаол иштирок этганлар махсус диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

***

Бекобод туманида жойлашган “Навбаҳор” насос станцияси 530 гектар экин майдонини сув билан таъминлайди. Станциясида ташкил этилган семинарда насос станциялар ва энергетика бошқармаси раҳбар ва мутахассислари ҳамда Бекобод участка ходимлари иштирок этди.

Иштирокчилар томонидан журналларнинг тартибга асосан юритилаётгани, асосий воситалар инвентаризациядан ўтказилганлиги ўрганилди. Шунингдек, станцияда ишлаётган ходимларга энергияни тежаш чоралари таклиф қилинди. Семинар якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда