Тошкент вилоятида 2025 йил ҳосилини ўз вақтида ва нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш учун жойларда жами 230 дона ғалла ўриш комбайнлари шай ҳолатга келтирилди. Шу муносабат билан Бўка ва Қуйи Чирчиқ туманларида жорий йилги ғалла ўрим-йиғимини режали тарзда ташкил этиш мақсадида амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда Тошкент вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Қорабоев, Вилоят ички ишлар бошқарма бошлиғининг ўринбосари З.Иминов, туман ҳокимлари ва “Ўзагроинспекция”нинг Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи С.Садиков, ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари қатнашди. Шунингдек, тадбирга Бекобод, Оққўрғон, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл, Чиноз, Оҳангарон, Юқори Чирчиқ, Қибрай, Бўстонлиқ, Зангиота ва Тошкент туманларидан мавсумга сафарбар этилган мутахассислар ҳам жалб этилди.

 Жараёнда жорий мавсумдаги ғалла ўрим-йиғимини самарали ташкил этиш, мавжуд техник ва ташкилий имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш, шунингдек, ҳосилни йўқотишларсиз йиғиштириб олиш бўйича тавсиялар берилди.

***

Тошкент вилоятида “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари доирасида оғир атлетика беллашувлари ўз якунига етди.

Ҳудудда ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва Олимпия ҳаракатини оммалаштириш мақсадида ўтказилаётган мазкур мусобақаларнинг оғир атлетика йўналишидаги баҳслар 4 та минтақаларда бўлиб ўтди. Унда 22 та шаҳар-туманлардан сараланган энг иқтидорли ёш атлетлар иштирок этди. Спортчилар умумий ҳисобда 10 та вазн тоифаси бўйича ўзаро куч синашди.

Ёш атлетларнинг техника, жисмоний тайёргарлик, ирода ва матонат бобидаги кўрсаткичлари ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди.

***

“Соғломлаштириш ойлиги” доирасида ҳудудларда давом этаётган тиббий кўрикларда тор доирадаги мутахассислар қаторида вилоят Эндокринология диспансери шифокорлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Пискент, Паркент, Бўстонлик, Қуйи Чирчиқ, Оҳангарон, Оққўрғон туманлари ва Бекобод шаҳрида ўтган тиббий кўрикларда диспансер ва туман мутахассислари томонидан минг нафарга яқин аҳоли эндокринолог кўригидан ўтказилди. Ҳар бир фуқаронинг қонида қанд миқдори, қалқонсимон без ҳолати, антропометрик кўрсаткичлар баҳоланди. Шунингдек, болалар орасида паст бўйлик қандли диабет 1 турни эрта аниқлаш мақсадида текширувлар ўтказилди. 

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда