Нурафшон шаҳрида “Халқаро оила куни” муносабати билан “Ибратли оила” кўкрак нишонига тавсия этилган намунали оилаларни ҳамда “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик танлови вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги фаоллар, депутатлар, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик қатнашди.

Дастлаб барча иштирокчилар оилалар садоқат ва вафо тимсоли Зулфия Зокирова ва унинг келинлари шарафига қўйилган монумент пойига гуллар қўйди. Шундан сўнг ўз ҳаёти, меҳнати, қадриятлари ва тарбияси билан кўпчиликка ўрнак бўлаётган оилалар “Ибратли оила” кўкрак нишонлари, пул мукофотлари, диплом ва қимматли совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, вояга етмаган 14 нафар болаларни меҳрибонлик уйидан ўз қарамоғига олиб тарбиялаётган оила алоҳида эътироф этилди. Жорий йил “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловида Тошкент вилоятидан 9 минг 436 та оила иштирок этиб, ишчи гуруҳлар томонидан 331 таси вилоятдан, 170 та оила республика босқичида сараланиб олинди.

***

ТДТУ Олмалиқ филиалида “Ўзбекистонда машинасозликнинг замонавий йўналишлари ва долзарб муаммолари” мавзусида Халқаро илмий-техник анжуман ўтказилди.

Унда республикамиздаги техника олий таълим муассасаларининг машинасозлик йўналиши мутахассислари, етакчи олимлари ҳамда Россия Федерацияси, Туркия, Ҳиндистон давлатларидан соҳа мутахассислари иштирок этди.

Тадбир доирасида мавзуси бўйича 200 дан ортиқ мақолаларни жамлаган илмий-техник анжуман материаллари тўплами нашр этилди. Анжуман ялпи мажлисида хорижий мутахассислар онлайн маъруза билан иштирок этди. Соҳа йўналиши бўйича иш олиб борган шўъбаларда эса машинасозликнинг замонавий йўналишлар ва долзарб масалалар бўйича тақдимотлар қилиниб, фикрлар алмашилди.

***

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси томонидан Янгийўл туманида фаолият юритаётган кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашув ташкил этилди. 

Унда тадбиркорларни қийнаётган муаммолар, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар ва янги имкониятлар муҳокама қилинди. Мутахассислар томонидан тадбиркорларни солиқ қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгаришлар, имтиёзлар ва преференциялар билан таништирди. Шу билан бирга, солиқ ҳисоботларини топшириш, тўловларни амалга ошириш ва солиқ органлари билан муносабатларни соддалаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди. 

Мулоқотларда кўтарилган муаммоли масалалар бўйича савол-жавоблар ўтказилди ва уларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда