Тошкент вилоятида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири доирасида вилоят ИИББ ва унинг қуйи тизимлари томонидан “Тиғ” махсус профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.

Унда кўча ва жамоат жойлари, шунингдек, бошқа ҳудудларда ўткир тиғли ашёларни ноқонуний равишда олиб юрган 147 нафар шахс аниқланди. Улардан умумий ҳисобда 149 дона ўткир тиғли ашё (совуқ қурол) борлиги аниқланиб, белгиланган тартибда расмийлаштирилди. 

Ушбу тадбир натижасида қатор ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олди олинди. Тезкор профилактик тадбирлар Тошкент вилояти бўйлаб давом этмоқда.

*** 

Президент ташаббуси билан ҳудудларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш мақсадида микро ва кичик ГЕСлар қурилиши белгиланган эди. Хусусан, Зангиота туманида ҳам аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилувчи микро ГЕС фойдаланишга топширилди. 

Очилиш маросимида соҳа фаоллари, кенг жамоатчилик, нуронийлар иштирок этди. Дамариқ каналида қурилган ушбу ГЕСнинг умумий қуввати 640 киловаттни ташкил этади (1-босқич – 320 квт). Иншоот йилига 3 миллион киловатт соатгача экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради. Бу дегани 300 га яқин аҳоли истеъмолига тенг электр энергия ишлаб чиқарилади. Жорий йил охиригача жойларда 64 та ана шундай ГЕСларни ишга тушириш режа қилинган. 

*** 

Давлатимиз раҳбарининг ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “Оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни деб белгилаш ташаббуси Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали жамоаси томонидан қўллаб-қувватланди.

Филиал директори ташаббуси билан Паркент туманининг Кумушкон зиёратгоҳи масканига ташкил этилган саёҳатда профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар, талабалар, “Қалқон” гуруҳи аъзолари, факультет координаторлари иштирок этди. Гўзал табиат бағридаги зиёратгоҳ олийгоҳ жамоасида катта таассурот қолдирди. 

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда