Нурафшон шаҳрида “Давлат органларининг очиқлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашишда ННТ ва ОAВларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Тошкент вилояти ҳокимлиги мутахассислари, вилоят Адлия, Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари масъуллари, ҳудуддаги нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, “Оқила аёллар” ҳаракати етакчилари қатнашди. 

Унда Президентимизнинг 2023 йил 27 ноябрдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан давлат органларининг очиқлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашишда ННТ ва ОAВларнинг ўрни ва иштирокини кенгайтириш ҳақида сўз юритилди. 

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони ижросига асосан нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Коррупция иллатларининг олдини олиш, коррупцияга қарши курашишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг давлат идораларига кўмаги” мавзусида 50 миллион сўм миқдоридаги грант лойиҳаси натижалари ҳақида маълумот берилди. 

Бундан ташқари, соҳаларда коррупциянинг олдини олиш, унга чек қўйиш борасида ҳуқуқий ҳамда ташкилий жиҳатдан кўрилган чораларга тўхталиб ўтилди. Вилоят суди маълумотига кура, 2024 йилда коррупция ҳолатлари билан боғлик ННТ раҳбарларига нисбатан 4 та жиноят иши бўйича, 6 нафар шахсга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган. 

Мулоқотда иштирокчилар томонидан келгусида бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида сўз юритилди. Мутахассисларнинг ОАВ билан ҳамкорлигида мавзу бўйича турли мақолалар чиқариш бўйича тавсиялар берилди. 

*** 

Божхона ходимлари томонидан божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Юртимизга кириш учун “Яллама” чегара божхона постига пиёда келган фуқаро томонидан олиб ўтилаётган қўл юклари божхона кўригидан ўтказилди. Унинг қўл юклари орасида оғзаки сўровда айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда ваколатли органлар томонидан рухсат берувчи ҳужжатлари бўлмаган 182 дона мўйна маҳсулотларини қайта сотиш мақсадида олиб келаётгани аниқланди. 

Мазкур мўйналарнинг қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 15 миллион сўмни ташкил қилмоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда 

*** 

ИИО ходимлари ўртасида жамоавий спортни оммалаштириш ва соғлом муҳитни тарғиб этиш мақсадида волейбол бўйича “ИИББ бошлиғининг кубоги” спорт мусобақаси ўтказилди. Муросасиз ва кескин вазиятларга бой бўлган ўйин натижаларга кўра, эркаклар ўртасида Бош бошқарма жамоаси кубок ва биринчиликни қўлга киритди. 1-минтақа жамоаси иккинчи ўринни ва 4-минтақа жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади. 

Шу каби аёллар ўртасида Бош бошқарма жамоаси биринчи ўринни, иккинчи ўринни 2-минтақа жамоаси ва 4-минтақа жамоаси фахрли учинчи ўринни эгаллади. Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари тантанали топширилди. 

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда