Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан жорий йил бошидан ҳозиргача банклар фойдасига 85 миллиард 621 миллион сўм ундирилган. Шунингдек, бошқарманинг алоҳида муҳим ишларни ижро этиш шўъбаси ходимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жами 375 та 223 миллиард сўмлик кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари хатланди. Шундан 215 та 108 миллиард сўмлик мулклар аукцион савдоларига чиқарилиши таъминланди.

Мисол учун, жавобгар “OHANGARON BOGI JANNAT” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи АТ “Халқ банки” Оҳангарон шаҳар филиали фойдасига жами 4 миллиард 37 миллион сўмдан ортиқ кредит қарздорлиги ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича, жамиятга тегишли бўлган кўчмас мулк хатланиб, аукцион орқали сотилган.

***

Юқори Чирчиқ туманининг яна 122 гектар майдони Янги Тошкент ҳудудига ўтадиган бўлди. Бу ҳақида Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг тегишли қарори чиқарилди. Унга мувофиқ, Янги Тошкент шаҳри қурилиши учун Юқори Чирчиқ туманидаги Бордонкўл қўрғони ҳудудидан 75,22 гектар, Дўстлик қўрғонидан 47,1 гектар ер майдони ажратилган. 

***

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган “Тошкент денгизи”да спортнинг академик эшкак эшиш тури бўйича ёшлар ҳамда катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги ва Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Республикамизнинг деярли барча ҳудудларидан 300 га яқин спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб борди. Мазкур мусобақа келгусидаги халқаро турнирларга саралаш вазифасини ўтаб берди. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан тақдирланди. 

***

Мамлакатимиз аҳолисининг озиқ-овқат эҳтиёжларини қондириш ва бошоқли дон экинларида юқори ҳосилдорликка эришиш учун сифатли уруғлик етиштириш муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли 2025 йил ҳосили учун уруғлик дон етиштириш ишлари Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан назоратга олинган. 

Хусусан, Тошкент вилоятининг 8 та туманида 160 та уруғчилик хўжаликларининг жами 8 минг гектар майдонларида экилган бошоқли доннинг 18 та навидан 25,8 минг тонна сифатли сара уруғлик етиштириш режалаштирилган. Инспекциянинг Тошкент вилоят бошқармаси ва туман бўлими мутахассислари томонидан белгиланган агротехник тадбирларни бажарилиши бўйича мониторинг кузатув ишлари олиб борилмоқда. 

Ҳозирда ғалланинг ривожланишини тезлаштириш ва касалликларга чидамлилигини ошириш мақсадида азотли ўғитлар ва биостимуляторлар ёрдамида ўсимликнинг баргидан суспензия усулида озиқлантириш ишлари амалга оширилмоқда. 

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда