Оҳангарон шаҳрида шаҳар ҳокими Музаффар Ражаббоев ва шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Фаррух Исаков иштирокида навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди. Унда жисмоний ва юридик шахсларнинг 15 дан ортиқ масалада 30 га яқин фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди.

Улардан бир қанчаси жойида ҳал этилди ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолганлари тегишли масъул раҳбарларга ижро учун юборилди ва назоратга олинди. Шунингдек, қабул доирасида банд бўлмаган аҳоли учун меҳнат ярмаркаси, фуқаролар учун сайёр тиббий кўрик ҳам ташкил қилинди. 

*** 

Олмалиқ шаҳрида электр ресурсларини иқтисод қилиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича амалий семинар ўтказилди. Унда Тошкент вилояти божхона бошқармаси, вилоят прокуратураси, солиқ идоралари, электр тармоқлари ва ҳокимият вакиллари ҳамда вилоятда фаолият олиб бораётган корхоналар вакиллари иштирок этди. 

Мутахассислар томонидан тадбирда энергия ресурсларини тежаш ва муқобил электр энергияси бўлган қуёш панеллари ўрнатиш бўйича тавсиялар берилди. Хусусан, тадбиркорлик субъектларига қуёш панелларининг афзалликлари ва қулайликлари тўғрисида тақдимотлар ташкил қилинди. 

Шунингдек, семинарда банк кредити орқали қуёш панеллари харид қилиниши ва божхона тўловлари тўғрисидаги саволларга соҳа мутасаддилари томонидан батафсил тушунтириш берилди. Бугунги кунда олиб борилган тарғибот ишлари орқали 583 та объектга жами 8,6 мегаватт қувватга эга бўлган қуёш панеллари ўрнатилган. 

*** 

Ангрен шаҳрида буйрак кўчириш бўйича илк бор мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Унда 18 ёшли бемор учун она донор бўлди. Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий амалий тиббиёт марказидан келган мутахассислар маҳаллий шифокорлар билан биргаликда мазкур операция муваффақиятли ўтди. Айтиш мумкин, ҳозиргача Тошкент вилоятида 8 нафар беморда ана шундай амалиётлар бажарилган. 

*** 

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Тошкент вилоятидаги туманлар бўлими прогноз етакчи мутахассиси ва давлат инспекторлари томонидан жойлардаги фермер ва деҳқон хўжаликлари экин майдонларида назорат ишларини олиб бормоқда. 

Жумладан, Бекобод туманидаги далаларда зараркунандаларни аниқлаш мақсадида баҳорги ер ковлаш ишлари қилинмоқда. Асосий мақсад 2025 йил ҳосили учун парваришланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати, ҳажмини ошириш ва зараркунандаларнинг таъсирини прогноз қилишдан иборат. Бу каби саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. 

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда