Бўка туманида Тошкент вилояти солиқ бошқармаси раҳбарияти ҳамда масъуллари билан биргаликда “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни ўрганишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Унда Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Пискент, Ўрта Чирчиқ туманлари ҳамда Бекобод, Нурафшон шаҳарларидан тадбиркорлик  субъектлари  иштирок этди. Тадбиркорлар  томонидан йўлланган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилиб, Солиқ кодексига киритилган ўзгаришлар акс этган махсус қўлланмалар тарқатилди.

***

Тошкент вилояти Экология бошқармаси инспекторлари томонидан Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Туябўғиз сув омбори ҳудудида навбатдаги назорат тадбири ўтказилди.

Тезкор экологик назорат давомида лескали тўр ёрдамида 3 нафар фуқаролар томонидан ноқонуний равишда балиқ овлаётгани аниқланди. Ҳуқуқбузарлар С.Т, Д.А ва У.Б.га нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 16 миллион сўмдан зиёд миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланди.  

Ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туман судига юборилди. Ноқонуний балиқ овидаги 1 дона резиналик қайиқ ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилгунга қадар вақтинча олиб қўйилди.

***

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ва божхона постларида тадбиркорлик субъектлар мурожаатларини тинглаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда божхона соҳасида қабул қилинган янги норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, шунингдек, мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилиши борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Шундай учрашувлар бири Янгийўл туманида жойлашган “Enter Steel”  корхонасида бўлиб ўтди.

Ушбу корхона томонидан 2024 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида қиймати 9,5 миллион долларга тенг 6,6 минг тонна товарлар импорт қилинган. Хомашёлар Россия, Хитой ва Туркия давлатидан олиб келинади.

Бу ерда металл конструкциялар, юқори босимга чидамли резервуарлар, юк кўтарувчи кранлар, бурғилаш ускуналари, пайвандлаш электродлари, металл эшик, электр қутилар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Мулоқот давомида тадбиркорнинг корхона божхона тўловларини кечиктириб ва бўлиб тўлаш масалалари бўйича мурожаатлари тингланди. Вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Р.Кабулов бу борада корхона масъулларига қонунчиликка асосланган ҳолда батафсил жавобларни берди.  

***

Пискент тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида ташкил этилган мазкур ярмаркада камбағал оилалар, меҳнат миграциясидан қайтганлар, алимент тўловчилар, жазони ижро этиш муассасасидан қайтганлар, пробация рўйхатидаги ишсизлар ва бошқалар иштирок этди.  

Ярмаркада тумандаги 35 та корхона ва ташкилот мавжуд бўлган 353 та бўш иш ўрнини тақдим этди. Тадбирга жами 148 нафар иш изловчи фуқаро жалб қилинди. Жараёнда 42 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Шунингдек, 31 нафар фуқарога бандлик ва меҳнат қонунчилигига оид турли маслаҳатлар берилди.  

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда