Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат Техника университетининг Олмалиқ филиалида талаба-ёшлар ўртасида “Ваъда эмас, натижа. Эртага эмас, бугун” шиори остида ёшлар билан тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда партиянинг ҳудудий вакиллари, олийгоҳ профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар ҳамда фаоллар қатнашди. Қайд этилганидек, бу галги сайловларда 5 мақсад – 500 вазифани ўз ичига қамраб олган мутлақо янги стратегия билан қатнашаётган партиянинг кейинги 5 йилликдаги мақсад вазифалари, халқчил ғоялари ҳақида сўз юритилди. Тарғибот тадбири якунида олийгоҳдаги кўнгилли ёшларга партиянинг сайловда иштирокига доир тарғибот варақалари улашилди. 

*** 

Иқтисодиёт соҳасининг ривожланиши, аввало, рақобатни оширишга аҳолининг бандлигини таъминлашга беқиёс ҳисса қўшади. Бу борада Ўрта Чирчиқ туманида ҳам тизимли ишлар қилинмоқда. Хусусан, янги ташкил этилган “Олий Крафт Барака” корхонасида кўплаб турдаги сифатли ва экологик тоза қоғоз қоп маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 6,8 миллиард сўм бўлиб, 20 нафар янги иш ўринлари ташкил этилган. Бугунги кунда мазкур корхона маҳсулотига ички бозорда талаб ортган. 

*** 

Амалдаги қонунчилик талабларига кўра, тамаки маҳсулотларини импорт қилишда рақамли маркировка кодларининг мавжудлиги мажбурийдир. Уларнинг йўқлиги эса қонун бузилиши ҳисобланади ва жавобгарликка сабаб бўлади. Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пост орқали юртимизга пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилди. 

Натижада, 400 қути Ўзбекистон Республикаси акциз маркалари ҳамда рақамли маркировка кодлари бўлмаган “Esse Сhange” номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

*** 

Бекобод шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра, 29 нафар дафтарларда турадиган хотин-қизларга тикув машинаси ва совиткич тарқатилди. Субсидия асосида топширилган ушбу асбоб-ускуналардан эндиликда, улар ўзини-ўзи бандлигини таъминлаши ҳамда оиласи рўзғорига қўшимча даромад олиб киради. 

Айтиш мумкинки, жорий йил бошидан буён туман-шаҳарлардаги ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оилалар аъзоси ҳамда миграциядан қайтиб келган фуқаролар томонидан 3 минг 198 та ариза келиб тушган бўлиб, шундан, 1 минг 100 нафарга яқин фуқароларга субсидия асосида асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари етказиб берилди. 

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда