Тошкент вилояти ҳокими ташаббуси билан “Нурафшон мавжлари” вилоят рақс ансамбли ташкил этилди. Бу ҳақда тегишли қарор чиқарилиб, дастлабки фаолияти учун Чирчиқ шаҳридаги “Максам Чирчиқ” АЖ томонидан жой ва 1 миллиард 60 миллион сўм ҳомийлик маблағлари ажратилди.

Асосий мақсад вилоятда миллий рақс санъатини янада ривожлантириш ва янги анъаналар, театрлаштирилган хореографик спектакллар намойишини ташкил этиш ҳамда келажак авлодларга бебаҳо санъат намунасини етказишдир. 

*** 

Тошкент вилояти божхона бошқармасида “Муқобил энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш: имконият ва қулайликлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Тошкент вилояти ҳокимлиги, божхона, солиқ, фавқулодда вазиятлар ходимлари, вилоятдаги божхона омбори фаолияти билан шуғулланаётган ва қуёш панелларини импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари вакиллари қатнашди. 

Бугунги кунда Тошкент вилояти божхона бошқармаси назорати остида 68 та божхона омборлари мавжуд бўлиб, шундан 54 та очиқ ва 12 та ёпиқ турдаги божхона омборлари ҳамда 1 та эркин омбор, 1 та бож олинмайдиган савдо дўкони фаолият юритмоқда. Таъкидланишича, амалдаги божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тартибига асосан божхона омбори муқобил электр манбаларига эга бўлиши лозим. 

Тадбирда қуёш панелларини импорт қилувчи корхоналар томонидан олиб келинаётган қуёш панеллари, уларнинг сифат ва стандартларга қанчалик жавоб бериши юзасидан ҳам муҳокамалар бўлиб ўтди. 

*** 

Шу кунларда Тошкент вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан жойларда ишсиз, банд бўлмаган аҳолини шу жумладан, жазо муддатини ўтаб чиққан шахслар, алимент тўловчилар ва тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида навбатдан ташқари “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилмоқда. 

Чирчиқ шаҳрида ўтказилган тадбирда ҳудуддаги 17 та йирик корхона ва ташкилот ўзларидаги мавжуд 1 минг 100 дан зиёд бўш иш ўринлари (шундан 700 нафари мутахассислик талаб этилмайдиган) билан иштирок этди. Ушбу меҳнат ярмаркасида 87 нафар банд бўлмаган фуқаролар қатнашди. Шу билан бирга, фуқароларга касб-ҳунарга қайта ўқитиш учун йўлланмалар берилди ва шу билан бирга 21 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди. 

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда