-

“Яллама” чегара божхона пости ходимлари томонидан, юртимизга ўтиш учун енгил автотранспорт воситасида кириб келган фуқаро ва унга тегишли бўлган қўл юклари божхона кўригидан ўтказилди. Натижада фуқарога тегишли бўлган қўл юклари ичидан полиэтилен пакетга ўралган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, 600 дона “Бензонал” номли ҳамда 480 дона “Мезакарб карбамазепин” номли дори воситалари борлиги аниқланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб берилмоқда. 

*** 

Тошкент вилояти Чирчиқ Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказидаги оғир атлетика, кураш, камондан ўқ отиш, сузиш ҳавзаси иншоотлари, Бўстонлиқ туманидаги янги спорт мактаби биноси шунингдек, вилоят бўйича 42 та универсал спорт майдончалари қуриб фойдаланишга топширилди. Жорий йилда ташаббусли бюджетнинг 1-мавсумида Нурафшон, Олмалиқ, Ангрен, Чирчиқ, Янгийўл шаҳарлари ва Пискент тумани спорт мактабларини таъмирлаш учун, Оҳангарон шаҳри микроавтобус сотиб олиш учун ва Бекобод шаҳри эса бокс залини қуриш учун ғолибликни қўлга киритган эди. Иккинчи мавсумда Оҳангарон ва Янгийўл шаҳарлари спорт мактаблари таъмирлаш учун ғолиб бўлди. 

*** 

Жорий йилнинг 12-13 сентябрь кунлари вилоятда Ўзбекистон – Миср ишбилармонлари бизнес-форуми ўтказилади. Форум доирасида Миср ҳамда Тошкент вилояти ишбилармонлари ўртасида В2В форматдаги учрашувлар ташкил этиш кўзда тутилган. Меҳмонлар ҳудуддаги бир қатор йирик корхоналар фаолияти билан ҳам танишади. Бизнес-форум доирасида Миср томондан йигирмадан зиёд йирик ва етакчи компаниялар раҳбарларининг иштирок этиши кутилмоқда. 

*** 

Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Оққўрғон туман бўлими давлат инспекторлари томонидан тунги рейд тадбири ўтказилди. Унда туман ободонлаштириш бўлими ҳайдовчиси А.Ш. автотранспортда ҳудуддан оқиб ўтувчи Оҳангарон дарёси бўйига суюқ чиқинди ташлаётган вақтда тўхтатиб қолинди. Ҳуқуқбузар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, чиқинди Оққўрғон тумани ҳудудида жойлашган полигонга жойлаштирилди. Ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида жаримага тортилди. 

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда