Тошкент вилоятида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи “Тадбиркорлар кенгаши” тузилган бўлиб, навбатдаги мулоқот Бўка туманида бўлиб ўтди. Тадбирни Кенгаш раиси Равшан Жўраев олиб борди. Унда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, вилоят савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, банклар, газ, электр тармоқлари, кадастр ва бошқа тегишли давлат ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Мулоқотда тадбиркор ва ишбилармонлардан тушган таклиф ва фикр-мулоҳазалар ўрганилиб, тегишли ташкилотлар ёрдамида масалаларнинг ҳал этилиш чоралари кўрилди.

***  

Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгарлар“ маҳалласида “Нуронийлар маскани” биноси фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида вилоят ва шаҳар ҳокимлиги масъуллари, нуронийлар, фаоллар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Сўзга чиққанлар юртимиздаги тинчлик ҳамда осойишталикка шукрона айтиб, яратилган қулайлик ва имкониятлар учун миннатдорлик билдирди. Масканда нуронийларнинг мазмунли дам олишлари учун кутубхона, маънавият, тиббиёт, дам олиш хоналари, ёзги ва қишки ошхона, спорт-соғломлаштириш зали мавжуд. Айтиш мумкин, бугунги кунда Чирчиқда 22 минг нафардан зиёд нуронийлар яшайди.  

***  

Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят бошқармаси томонидан Тошкент туман иш юритувига суднинг қарорига асосан қарздор Ш.Р.дан ундирувчи Ш.Д.га 4 нафар фарзандини онаси қарамоғига қайтариш бўйича ижро ҳужжати келиб тушган. Бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг яшаш манзилига чиқилганда ушбу манзилда фарзандлар йўқлиги аниқланган ва тегишли тартибда қидирувга берилган. Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан қарздорга, фарзандлар онасига қайтарилмаган тақдирда қонуний кўриладиган чоралар ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилгандан сўнг қарздор ота яшириб қўйган фарзандларини онаси тарбиясига топширди.  

***  

Нурафшон шаҳрида трикотаж ва тикув маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади. “RADIANTE TEKSTILE” МЧЖ томонидан амалга оширилган бу лойиҳанинг умумий қиймати 8.8 миллиард сўмни ташкил этади. Корхонада Хитой, Туркия, Япония, Германия давлатларидан олиб келинган ускуналар ўрнатилган. Ҳозирги кунда 201 та иш ўрни яратилиб, йил якунига қадар қўшимча 400 та доимий иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Бу ерда йилига 25 минг 500 дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ушу ишлаб чиқариш корхонасининг очилиш маросимида шаҳар сектор раҳбарлари, маҳалла нуронийлари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  

***  

Пискент туманида аҳоли яшаш хонадонларига арзонлаштирилган нархларда қуёш панеллари ўрнатилиб, энергия тақчиллигининг олдини олиш ҳамда узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, таъминотчи корхона томонидан ҳар бир хонадонга 3-4 Квли, ҳар бирининг қуввати 0,6 Квдан бўлган қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Илк босқичда тумандаги 40 та хонадонга, ҳар бир уй манзили учун 5 тадан қуёш панели қўйилиши бошланди.  

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда