Ангрен шаҳар “Боботоғ” МФЙ ҳудудида яна бир меҳмонхона фойдаланишга топширилди. Умумий қиймати 80 миллиард сўм маблағ ҳисобидан бунёд этилган мазкур маскан 100 ўринга мўлжалланган.

Шунингдек, “Ғазалкент” МФЙ ҳудудида яна бир йирик маҳаллий ва чет эллик сайёҳларнинг дам олиши учун қулай шароитларга эга маскан фойдаланишга топширилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 37 миллиард 500 миллион сўм бўлиб, унинг фаолияти йўлга қўйилиши натижасида 50 нафар маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланди.  

Айтиш мумкин, бугунги кунда вилоятда жами 1 минг 194 та жойлаштириш воситалари мавжуд. Шундан, 48 та меҳмонхона 72 та дам олиш зоналари, 946 та оилавий меҳмон уйлари, 88 та хостел, 40 та санаторий мавжуд.  

***  

Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан “Бир бўлсак ягона халқмиз – бирлашсак ватанмиз!” шиори остида Янгийўл туманида “Ош фестивали” байрамона тарзда ўтказилди.  

Ўзбек халқининг анъанавий байрамона, шоҳ таомларидан бири ҳисобланган палов 17 та қозонда  юртимизнинг ҳар бир ҳудудидаги рецептлар асосида тайёрланди. Таомларнинг тайёрланиши мобайнида машҳур устоз санъаткор Ғуломжон Ёқубов ўзининг сара ашулалари билан иштирокчилар қалбига байрамона шукуҳ бағишлади.    

Тадбирда ҳайъат аъзолари тайёрланган ошларни кўздан кечириб, жамоаларни баҳолади. Унга кўра, биринчи ўринни “Гулбаҳор”, “Кўкаламзор”, “Навбаҳор”, “Аҳил”, “Шодлик” ва “Регистон” маҳаллалари жамоаси эгаллади. Шунингдек, ғолиб ва фаол жамоаларга футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев бошчилигида эсдалик совғалари топширилди. 

***  

“Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида янги лойиҳа ишга туширилди. Хитой Халқ Республикасининг “DONGXING ELECTRIC” хорижий корхонаси томонидан амалга оширилган лойиҳанинг мақсади импорт ўрнини босувчи замонавий энергиятежамкор электр энергия етказиш ва жиҳозлар тўплами, юқори ва паст электр қувватли электр компонентлар ишлаб чиқаришдир.  

Бунинг учун жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициядан биринчи босқичда 3,0 миллион АҚШ доллари ажратилди. Унга кўра, йилига 10 минг 300 дона тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 60 та янги иш ўрни яратилди.  

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда