Шу кунларда Тошкент вилоят ҳокимлиги вакиллари бошчилигидаги делегация аъзолари мактаб таълим тизими бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Россия Федерациясининг Москва вилоятида бўлиб турибди. Мазкур ташриф давомида мактаб ўқувчиларини замонавий касбларга ўқитиш, таълим жараёнини амалиёт шаклида ҳам ташкил этиш, меҳнат бозорида эҳтиёж мавжуд бўлган касблар бўйича кадрлар тайёрлаш каби йўналишларда ўзаро тажриба алмашилади.

Ташриф давомида Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв билан ҳам мулоқот бўлиб ўтди. Унда томонлар амалга ошириш зарур бўлган вазифалар хусусида суҳбат қилинди. Шунингдек, Москва вилояти Красногорск шаҳри масъуллари билан бирга махсус лойиҳа асосида мактаб директорлари, ўқитувчилар ва ўқувчиларни жалб қилиб, икки мамлакат таълим тизимидаги тажрибаларни ўрганиш борасида келишувга эришилди. 

*** 

Президентимизнинг 2024 йил 25 июндаги “Маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қиёфасини тубдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра тажриба-синов тариқасида республиканинг 208 та маҳалласида “Маҳалла сервис компанияси” фаолияти йўлга қўйилди. Жумладан, Янгийўл туманида маҳалла сервис компанияси фаолияти ташкил этилди. Унга кўра, маҳалла ҳудудида компанияга мос янги бино қурилиб, шу ҳудуддаги 10 нафар ишсиз бўлган фуқаролар доимий ишга қабул қилинди. 

Мазкур сервис компанияси томонидан маҳаллани ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бепул амалга оширилади, шунингдек, 23 турдаги ижтимоий аҳамиятга эга пуллик хизматлар ҳам кўрсатилади. Мазкур амалиёт Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида ташкил этилади.

*** 

Пискент тумани “Келовчи” МФЙ ҳудудида янги 50 ўринли “Шодиёна” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Боғчанинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар юртимизда болажонларнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишиши йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда ушбу соҳада сўнгги йиллардаги кенг қамровли ишлар хусусида тўхталди. 

Мазкур муассасанинг ишга туширилиши маҳалла аҳолиси учун байрам туҳфаси бўлди. Байрамона тадбирда иштирок этган нуронийлар эзгу тилаклар билдирди. Тадбирда болажонлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар ҳамда мафтункор рақслар барчага кўтаринкилик бағишлади. 

*** 

Паркент туманида тадбиркорлик субъекти томонидан “Қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда синтетик қимматбаҳо тошларни ишлаб чиқариш” стартап лойиҳаси йўлга қўйилди. Ушбу ташаббус учун Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказилган “Бўлажак олим” танлови натижалари асосида 550 миллион сўм пул маблағлари ажратилди. Фанлар Академияси Материалшунослик институтининг лаборатория бошлиғи Ш.Маматқулов илмий раҳбарлигида ёш олима М.Жумаева томонидан 2 метр диаметрдаги махсус қуёш қурилмаси ёрдамида кимёвий композит материаллардан сунъий қимматбаҳо тошлар синтез қилинмоқда. Лойиҳани амалга ошириш натижасида еттита янги иш ўрини яратилди. 

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда