Тренерлар малака оширмоқда

Чирчиқ давлат педагогика университетида Тошкент вилоятида танлаб олинган 86 нафар ҳудудий тренерлар учун уч кунлик ўқув-амалиёт машғулотлари бошланди.  

Унда малакали мутахассислар томонидан тингловчиларга тасдиқланган режа-жадвалга тўла амал қилган ҳолда зарур билимлар берилмоқда. Хусусан, сайлов жараёнларида амал қилиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар, сайлов комиссиялари тизими ва фаолиятининг асосий жиҳатлари, аралаш сайлов тизими ва ўзига хос хусусиятлари, сайловни ўтказиш бўйича режалаштирилган вазифалар мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш берилмоқда.  

Галдаги вазифа шундаки, тажриба оширган тренерлар ўз ҳудудидаги сайлов участкаларининг раислари, раис ўринбосарлари ва котиблари учун дарс машғулотларини ўтайди.  

Уйсиз ҳайвонларга ғамхўрлик  

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ходимлари Халқаро бошпанасиз ҳайвонлар куни муносабати билан хайрия тадбири ўтказди.  

Хусусан, мутахассислар томонидан Ўзбекистондаги энг йирик итлар бошпанаси – “Ҳаёт” масканида бўлиб, уй ҳайвонлари учун озиқ-овқат харид қилинди. “Ҳаёт” бошпанаси раҳбари Ирода Маткаримованинг таъкидлашича, мазкур муассаса 2018 йилда уйсиз, қаровсиз қолган итларни парваришлаш, уларга ғамхўрлик қилиш мақсадида ташкил этилган. Бугунги кунда бу ерда 7 мингдан ортиқ итлар парвариш қилинади.  

Ҳар йили бу ерга Брижит Бардо халқаро фондидан мутахассислар келиб, ҳайвонларни эмлаб, ғамхўрлик кўрсатади. Бу фондга таниқли француз актрисаси Брижит Бардо томонидан 1986 йилда ҳайвонларни ҳимоя қилиш мақсадида асос солинган. Фонд Жанубий Африкада филлар, Австралияда коалалар, Болгарияда айиқлар ва Камерунда маймунлар учун бошпана яратишга ёрдам берган. Айни дамда Марказий Осиёда ҳам қаровсиз ҳайвонларни асраб қолиш мақсадида фаолият олиб бормоқда.  

Ғолиблар аниқланди  

“Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида Мудофаа вазирлиги томонидан оталиққа олинган ёшлар ўртасида давом этаётган ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаларининг Тошкент вилоят босқичи бўлиб ўтди. Чирчиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ўтказилган мусобақада туман-шаҳарлар босқичида ғолиб бўлган 22 та жамоа ўзаро беллашди.  

Йигит-қизлардан иборат жамоалар “Арқон тортиш”, “Заковат”, “Куч машқи”, “Ҳарбийлаштирилган спорт эстафетаси” ҳамда “Мусиқий батл” шартлари бўйича билим ва маҳоратларини синовдан ўтказди. 200 нафарга яқин ёшларни жамлаган мажмуавий мусобақа якунига кўра, мутлақ ғалабани мусобақанинг якуний босқичида қатнашиш ҳуқуқи билан Чирчиқ шаҳар жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўринга Бўка тумани шарафини ҳимоя қилган жамоа муносиб кўрилган бўлса, учинчи ўрин Янгийўл тумани ёшларига насиб қилди. Ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар, диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.  

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда