Нурафшон шаҳрида Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев раислигида ҳудудга оид муҳим масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда долзарб мавзулар юзасидан масъулларнинг ахбороти тингланди.

Хусусан, яқинлашиб келаётган энг азиз, энг улуғ байрамни муносиб кутиб олиш, “Маҳалла бюджети” жамғармаси маблағларини мақсадли сарфланиши, жойларда мактаб ярмаркаларини ташкил этиш масалалари фаоллар иштирокида атрофлича муҳокама қилинди.  

Мазкур жамғарма маблағлари жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизидан шаклланади. Бугун Тошкент вилоятидаги маҳаллаларнинг жамғармаларида 21 миллиард сўм маблағ бор. Йиғилишда маҳалла фуқаролар йиғини раислари маҳалладошлар билан маслаҳатлашган ҳолда жамғарма маблағларини энг, аввало, айни ҳудуд эҳтиёжлари учун сарфланиши айтиб ўтилди.  

***  

Қиймати 30,5 миллиард сўм бўлган лойиҳанинг амалга оширилиши билан вилоятнинг 98 та маҳалласида электр таъминоти яхшиланади. Ҳозирда дастурга асосан жойларда 178 километрдан ортиқ тармоқлар тортиш ишлари бошланган. 3,5 минг устунлар ва 78 та трансформаторлар ўрнатиш ишлари режалаштирилган. Ҳозирги кунда объектларни қайтадан хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.  

Хусусан, Бўстонлиқ туманида 32 минг километр электр узатиш тармоқларини, 8 мингта трансформаторни янгилаш чоралари кўрилмоқда. Натижада ҳудуднинг 14 та маҳалласида электр таъминоти яхшиланишига эришилади. Шунингдек, аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва корхона ташкилотларда қуёш панелларини ўрнатиш орқали 170,3 миллион кВт соат электр энергияни иқтисод қилиш режа қилинган.  

***  

Мамлакатимизда металл саноатига эътибор туфайли соҳада катта ютуқларга эришилмоқда. Илгари металл маҳсулотлари деярли четдан келтирилган бўлса, бугунги кунда тадбиркорлик ривожи, саноат тараққиёти сабаб замон талабларига мос маҳсулотлар ўзимизда ҳам ишлаб чиқарилмоқда.  

Жумладан, Янгийўл тумани ҳудудида “CRANE MACHINARY INVESTMENT” корхонаси томонидан “Металлконструкция маҳсулотларини ишлаб чиқариш”ни ташкил этиш бўйича янги лойиҳа ишга туширилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 15,3 миллиард сўм ва унинг ишга тушиши натижасида 80 нафар иш ўрни яратилди.  

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда