Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган автоулов холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада автотранспорт воситасининг мотор қисми қопламаси тагига яширилган оғирлиги 0,27 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


***
Тошкент вилояти ҳокими биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов бошчилвакилларининг тақдим қилган лойиҳалари билан танишди. Учрашувда ташкилотнинг “Корхоналарни ривожлантириш” фонди томонидан миграциядан қайтган ва эҳтиёжманд, аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида кичик тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш режа қилингани таъкидланди. Ташкилот вакиллари томонидан ҳудуддаги корхоналар фаолиятини кўздан кечириш ва улар орасида сўровномалар ўтказиб, Фонд маблағларини тўғри тақсимлаш, хусусан, қандай турдаги лойиҳаларни молиялаштиришни ўрганиш таклиф этилди. игида масъуллар Ўзбекистондаги халқаро Миграция ташкилоти
***





Вилоят ҳокимлигида Корея Республикасининг “Yeungnam” Университети вакиллари билан мулоқот ўтказилди. Унда вилоят ҳокими вакиллари меҳмонлар томонидан тақдим этилган Юқори Чирчиқ тумани “Astrum IТ“ академияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ҳамда вилоятда IТ соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган яна бир қатор лойиҳалар билан танишди. Меҳмонлар “Аstrum IТ” академияси ҳудудида IТ соҳасига мўлжалланган “Ақлли шаҳарча” қуриш таклифини билдирди. Бу борада келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.
***
Ажримлар сабаб юзага келадиган бола таъминоти билан боғлиқ ижро ишлари Мажбурий ижро бюроси иш юритувидаги ҳужжатларнинг катта қисмини ташкил этади. Айниқса, бундай ўртадаги вояга етмаган қора кўзларни нафақат моддий таъминоти балки келажагига бефарқ бўлмай, ўз оталик бурчини ҳис этган фуқароларнинг борлиги ҳам инсонни хурсанд қилади.

Бюронинг Зангиота туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг тегишли суд буйруғига асосан қарздор Д.Абдуллахоновдан, ундирувчи З.Абдуллахонова уч нафар фарзандлари таъминоти алимент тўлаш мажбуриятлари бор. Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Д.Абдуллахонов томонидан уч нафар фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар тўлаши лозим бўлган алимент пуллари эвазига тахминий нархи 600 миллион сўм бўлган 4 хонали уйнинг собиқ турмуш ўртоғи номига ўтқазиб бериш таклифи билдирилган.
Ундирувчи З.Абдуллахонова розилиги асосида мазкур келишув амалга оширилиб, қарздор томонидан вояга етмаган фарзандлари таъминоти ўрнига уйни номига ўтказиб берган. Шунинг асосида мазкур ижро ҳужжати тегишли тартибда тугатилди.
А.Мусаев, ЎзА.