"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида спортнинг стол тенниси тури бўйича Тошкент вилояти босқичига старт берилди.

Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Стол тенниси марказида 22 та туман ва шаҳарлардан келган 132 нафар спортсевар ёш учта (16-21, 22-26, 27-30) ёш тоифасида қатнашмоқда.

Мазкур мусобақада ғолиб бўлган 18 нафар иштирокчи Республика босқичига йўлланма олади.

***  

Тошкент вилояти божхона бошқармаси "Ғишткўприк” чегара божхона постига қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилди.

Унда оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, қиймати 101 миллион сўмлик “Contour 355-500 microns” номли дори воситалари борлиги аниқланди.  

Ҳозир ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

***  

Юқори Чирчиқ туманидаги “Astrum IT” академиясида ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Абдугапур Аҳмедовнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Самимий ўтган учрашувда ҳар бир ёшнинг муаммолари, ташаббуслари, таклифлари тингланди. Иш билан банд бўлмаган ёшларнинг мурожаатларига кўра, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида деҳқончилик билан шуғулланиши учун ер ажратиш, тикув машиналари ҳамда зарур меҳнат ускуналари билан таъминлаш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Учрашув давомида ёшларни қизиқтирган саволлар юзасидан мутасаддилардан тегишли жавоблар олинди. Шунингдек, ҳудуд ёшларига оид саъй-ҳаракатларни ёритувчи "Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳаси жамоасининг ишлари билан танишилди.

***  

Қуйи Чирчиқ туманида Туркия давлатининг йирик “Zalol Mowafaq Industrial Company” компанияси билан ҳамкорликда умумий қиймати 130 миллион долларни ташкил этувчи алкоголсиз ичимликлар (мевали шарбатлар, энергетиклар, алой ичимликлари) ишлаб чиқарилади.

Ушбу лойиҳанинг 1-босқичи 2024 йил якунигача, 2-босқичи 2025 йилда ишга туширилиши режалаштирилган. Маҳаллий ва хориж бозорларига маҳсулотларини чиқаришга мўлжалланган мазкур корхонада кейинчалик 500 нафардан 2 минг нафаргача ишчини қабул қилиш режалаштирилган.

Ҳудуд масъуллари Турк инвесторлари билан ўтказган учрашувда яна бир қатор масалалар муҳокама этилди. Бино қурилиши, коммуникация тармоқлари билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилди.

А.Мусаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда