Оҳангарон туманидаги Ёшлар марказида “Ёш китобхон” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда 22 та туман ва шаҳардан келган 10-14, 15-19 ва 20-30 ёш тоифаларидаги қатнашчилар “Бадиий асарлар билимдони” ва “Тезкор савол-жавоб” шартларида синовдан ўтди.

Якунда 10-14 ёш тоифасида 1-ўринга Паркент туманидан Хадича Сайриддинова, 15-19 ёш тоифасида Чирчиқ шаҳридан Жамолиддин Ҳусанов ва 20-30 ёш тоифасида Юқори Чирчиқ туманидан Бахтиёр Қўзиев муносиб деб топилиб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.  

Ғолиблар Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан тақдирланди.

***  

“Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида тана қисмида  яширилган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 184 дона  ҳар хил турдаги дори воситаси борлиги аниқланди.  

Ҳозир мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

***

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев томонидан 63 номдаги бадиий адабиётлар  тўплами Зангиота туманидаги 39 та умумтаълим мактабига совға қилинди.  

Бу каби хайрли ишлар ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, аҳолининг китобхонлик кўникмасини янада юксалтириш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини кенг тарғиб қилиш, мактаб кутубхоналарини янада бойитишга хизмат қилади.  

***  

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2007-2008 ҳамда 2009-2010 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида дзюдо бўйича спорт устаси Азиз Саидов хотирасига бағишланган III халқаро Самурай турнири бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз спортчиларидан ташқари Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Яман давлатларидан 350 нафарга яқин ёш дзюдочи ғолиблик учун курашди. Мусобақа якунида ғолиблар муносиб тақдирланди.  

Тошкент вилояти дзюдо федерацияси томонидан мазкур халқаро турнирни ташкил этиш ҳамда уни юқори савияда ўтказишда амалий ёрдам кўрсатган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бир қатор раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчиларига ташаккурномалар топширилди.

А.Мусаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда