Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов Хитой Халқ Республикаси Гансу провинцияси делегациясини қабул қилди. Гансу провинциясининг Дунхан шаҳри ва Чирчиқ шаҳри ўртасида дўстлик алоқаларини ўрнатиб, икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, Чирчиқ шаҳрида автомобилсозлик ва чой ишлаб чиқариш, таълим соҳаларида яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказилди. Делегация вакиллари шаҳардаги 18-мактабга ҳам бориб, болаларга хитой тилининг ўқитилиши ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

***  

Тошкент вилояти прокуратураси, МИБ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, туман (шаҳар) сектор раҳбарлари, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент ҳудудий филиали ҳамда “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда бюджет даромадларининг прогнози, қиш мавсумига тайёргарлик, энергия ресурслардан оқилона фойдаланиш аҳволи таҳлил қилиниб, вилоят, туман (шаҳар) штабларининг ҳисоботлари тингланди.  

Қиш мавсумининг беталафот ўтказилишини таъминлаш мақсадида бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди. Жорий йилнинг ўтган даврида ўтказилган назорат тадбирларида жами 115,3 миллиард сўмлик электр энергияси ва табиий газ талон-торожи билан боғлиқ 4 мингдан ортиқ ҳолат фош этилган. Улар бўйича 3,5 мингга яқин маъмурий, 123 та жиноят иши қўзғатилган. Етказилган зарарнинг 69 миллиард сўми ундирилган, 21,7 миллиард сўмлик мол-мулк хатланган.  

***  

Ижтимоий тармоқларда Паркент туманидаги тўйда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган автомашина ҳайдовчилари акс этган видеодаги ҳолат Тошкент вилояти ИИБ  Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ўрганилди. Ушбу ҳолатда “Malibu” ва 4 та “Lasetti 2” русумли транспорт воситалари ҳайдовчилари гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит берган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.  

***  

Пискент туманида “Тадбиркорлар хиёбони” фойдаланишга топширилди. Президентимизнинг 2023 йил 23 январдаги “Савдо - саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросига асосан энди ҳудудда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чоралари кўрилади. Бунинг учун мазкур масканда тадбиркорлар, банк вакиллари, инвесторларнинг бизнес лойиҳаларини муҳокама қилиш, тадбирлар ўтказиш, коворкинг фаолияти учун шароит яратилган.  

А.Мусаев,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда