Эндиликда Тошкент вилоятида мурожаатлар билан ишловчи ходимларнинг ижро интизомини мустаҳкамлаш, иш юритишни такомиллаштириш бўйича шахсий жавобгарлиги оширилади. Шунингдек, ҳудудлардаги секторларда уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш жараёнида аниқланган муаммоларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилади. Бунга асосий сабаб жорий йил учинчи чорак якунларига асосан ҳудудда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳудудларда мавжуд бўлган муаммоларни ҳал этишда қатор камчиликлар мавжудлигидир. Хусусан, жойларда мурожаатларни чуқур ўрганмаслик, юзаки ёндашув бўлгани оқибатида виртуал қабулхона орқали юборилган мурожаатлардан 698 таси 60 кунлик муддатлари бузилган, 287 таси 60 кундан ошган бўлсада натижа киритилмаган.

***  

Вилоят божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келаётган фуқаро божхона ходимларининг эътиборини тортди. Ўтказилган шахсий кўрик натижасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда декларацияланмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 100 дона дори воситалари фуқаро томонидан яширинча олиб ўтаётгани аниқланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

***  

Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳида” тарбияси оғир ҳамда Ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турадиган 200 нафар ёшлар учун “Ватанпарварлар” тарбия ва спорт-соғломлаштириш кунлари ташкил этилди. Унда мутахассислар томонидан ёшлар учун “Жасорат дарси” машғулотлари ўтказилди. Хусусан, Миллий Гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Фахрийлар кенгаши раиси захирадаги полковник О.Азимов ёшлар билан учрашди. Суҳбат жараёни ёшларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, ёшлар ўртасида бўлиб ўтган спортнинг камондан ўқ отиш тури бўйича ғолиблар тақдирланди.  

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда