Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ишчи гуруҳи Тошкент вилоятида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.

Бош прокурор ўринбосари Шерзод Тўхтабоев бошчилигида Оҳангарон тумани “Шодмалик” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Azimbek agro culture” МЧЖ дала майдонидаги кузги мавсумдаги жараёнлар кўздан кечирилди. Ишчи гуруҳига вилоят ҳокимининг ўринбосари Шукрулло Маҳмудов ва соҳа мутасаддилари ҳамроҳлик қилди.

Оҳангарон туманидаги Тошкент – Андижон – Ўш А-37 автомагистрал йўли бўйидаги жами 157 гектар жойга 747 минг 600 дона қайрағоч ва терак дарахт кўчатлари ўтқазиш белгиланган. Вилоят бўйича жорий йил куз мавсумида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 20 турдан иборат 6 миллион 893 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш бўйича манзилли дастур тасдиқланган.

***

Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқарма бошлиғи ўринбосари Дилшод Нортожиевнинг таъкидлашича, ўтган 9 ойда ҳудудий филиалларига кадастр паспортини шакллантириш бўйича жами 91 минг 790 та мурожаат келиб тушган. Шундан 49 минг 346 таси ижобий ҳал этилиб, кадастр паспортлари шакллантирилган. 36 минг 360 та мурожаат Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида кўрсатилиб ўтилган камчиликлар борлиги учун рад этилган. Энг кўп аризалар Зангиота, Тошкент ва Бўстонлиқ туманлари аҳолиси томонидан юборилган.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда