Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Пискент туманида ҳарбий қисм хизматчилари учун қурилган янги бинонинг топширилишига иштирок этди.

Тадбирда  ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий қисм командирлари, Пискент тумани ҳокими Нодирбек Якубов, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари қатнашди. 17 миллиард сўм маблағ эвазига бунёд этилган янги бинода чегарачиларнинг ўқув ва жисмоний машғулотлари учун ўқув хоналари, маънавият ва кутубхона, спорт ва тренажёр заллари, ётоқхона ва ошхона, маданий ҳордиқ хоналари мавжуд.  

Шунингдек, ҳарбий хизматчилар учун 18 та оилавий хизмат хонадонлари ҳам фойдаланишга топширилди.  

***  

Кадастр агентлиги ҳудудий бўлими ва прокуратура органлари билан ҳамкорликда ер қонунчилигини ўрганиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳамда ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш юзасидан олиб борилган назорат тадбири давомида Тошкент тумани Ғишткўприк МФЙ, Зумрад кўчаси, қишлоқ хўжалиги харитасининг 252-контурида жойлашган 4 минг метр квадрат ер майдони фуқаро О.Қ. томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.  

Бу жойда у жами 144 метр квадратлик қурилиш ишларини амалга оширган. Мазкур ҳолат бўлим томонидан назоратга олиниб, фуқарога содир этилган ҳуқуқбузарликнинг ҳуқуқий оқибатлари юзасидан тушунчалар берилди. Натижада ноқонуний қурилма фуқаро томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилди.  

***  

Вилоятнинг 22 туман ва шаҳарларида “Дарахтларга нафас беринг” тадбири кенг миқёсда давом этмоқда. Вилоят Экология бошқармаси томонидан шу пайтгача ҳудудлардаги 246 та дарахтларнинг таги бетондан тозаланди. Дарахтларга ўрнатилган реклама баннерларнинг 378 таси олиб ташланди. Бу каби ҳолат вилоят бўйича Олмалиқ, Ангрен, Чирчиқ, Оҳангарон шаҳарларида, Оҳангарон, Қибрай, Пискент, Паркент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Янгийўл, Тошкент ва Зангиота туманларида энг кўп қайд этилгани аниқланди.  

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда