Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ер қонунчилигини ўрганиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳамда ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш юзасидан Ангрен шаҳрида назорат тадбирлари бошланди. Унда ҳудуд бўйича жами 6 гектар ер майдонида 63 ер қонун бузилиш ҳолати аниқланди. Мазкур ҳолатларнинг барчасида ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган. Жумладан, бешта ҳолатда 0,2 гектар турар-жойлар қурилган. 28 ҳолатда 1,4 гектар нотурар-жойлар қурилган. 4,3 гектар ер майдонига енгил конструкцияли қурилмалар ўрнатилган. Ҳолатлар юзасидан 63 ҳолат тўлиқ “Ер-назорати” тизимига киритилиб, уларни бартараф қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

***

“Фаол ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни янада рағбатлантириш, солиқ мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан ортиқча харажатларга йўл қўймаслик ҳамда қўшимча иш ўринларини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” қарорга асосан республика бўйича 5,4 миллион нафар жисмоний шахсларга мол-мулк ва ер солиғи қарздорлигида имтиёзлар берилди. Хусусан, вилоятда 520 минг нафардан ортиқ солиқ тўловчиларнинг 40 миллиард сўмга яқин қарздорликлари ҳисобдан чиқарилди. Бундан ташқари, жорий йилнинг ўтган даврида вилоятдаги 106 та тадбиркорлик субъектларига 139,9 миллиард сўмлик солиқларни тўлаш муддатини ўзгартириш имконияти берилди.  

***

Вилоят ИИББ таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда соҳада фаолият юритаётган энг яхши раҳбар ходимларни аниқлашнинг ҳар томонлама, ошкора мезонларини жорий этиш мақсадида танлов ташкил этилган эди. Танловнинг якуний натижаларга кўра, фахрли биринчи ўринни Бекобод шаҳар ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Завқий Мадназаров, иккинчи ўринни Олмалиқ шаҳар ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Улуғбек Алматов эгаллади. Учинчи ўринга тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди командирининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Жасур Эргашев сазовор бўлди.  

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда