Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтган маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 4К 713 автомобил йўлининг 3-километридаги темирйўл кесишмасида 1987 йили туғилган А.А. бошқарувидаги “HOWO” русумли юк автомобили темирйўл кесишмасидан ўтаётган вақтда Ўзбекистон Локомотив депосига қарашли “ВЛ60к” русумли электровоз билан тўқнашиб кетган.

Фуқаролар соғлиғига зиён етмаган. Ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.  

***  

Тартибсиз ҳаёт кечириш, соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик, гоҳида эҳтиётсизлик оқибатида турли касалликни юқтириш ҳолатлари аниқланмоқда. Вилоят ИИББ ЖҚБ Ахлоқ ва соғлиққа қарши жиноятлар билан курашиш бўлинмаси тезкор ходимлари томонидан ўтган 6 ойда ОИВ инфекцияси билан касалланган 20 жиноий ҳолат аниқланди ва касаллик тарқалишининг олди олинди. Юқори Чирчиқ туманида яшовчи 35 ёшли икки аёл ўзгалар ҳаётини хавф остига қолдиргани маълум бўлган.  

Ангрен шаҳрида яшовчи уч нафар аёл ва бир нафар эркак ҳам ОИВ касаллиги билан рўйхатга олинган. Аниқланган барча ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.  

***  

Сўнгги йилларда республикада ер участкаларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, уларни муҳофаза қилиш, янги ерларни ўзлаштириш ҳамда қайта муомалага киритиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ, ҳудудларда тармоққа оид қонунчиликка риоя қилмаслик, ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ноқонуний қурилмалар қуриш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари учраётгани кўнгилни хира қилмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлинмалар томонидан вилоят ҳудудида олиб борилган мониторинглар натижасида жами 859 гектар ер майдонида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Оқибатда 889 жисмоний ва юридик шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган. Биргина ўзбошимчалик билан ер майдонларини эгаллаш ҳолатлари таҳлил қилинганда, бу борадаги салбий кўрсаткич жами 476  ҳолатда 56,3 гектарни ташкил этмоқда.  

Аниқланган ер қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан қўлланилган жарима суммалари 7 миллиард 498 миллион сўмни ташкил этган.  

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда