Тошкент вилоятида “Йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш” фаолияти бўйича ўзини ўзи банд қилган фуқаролар 13892 нафарга етди. Президентнинг 2022 йил 7 июлдаги қарорига мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга енгил автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташувчилар ўзини ўзи банд қилиши мумкин. Мазкур йўналишда 2023 йилнинг 12 июнь ҳолатига энг кўп ўзини ўзи банд қилганлар ҳудудлар орасида Янгийўл, Қибрай туманлари ва Чирчиқ шаҳри энг юқори натижа кўрсатган.

***

Шу кунларда ҳудудларда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шоири остида ёшлар сайллари ўтказилмоқда. Навбатдагиси Бекобод тумани ҳамда Янгийўл шаҳрида ташкил этилди. Эрта тонгдан “Саломатлик учун 5000 қадам” акцияси, шунингдек, тадбир доирасида “Заковат” интеллектуал ўйини, ёшлар тиббий кўриги, шахмат мусобақаси, “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви, “ДХХ кубоги” мусобақаси ғолибларини тақдирлаш маросимлари ҳам бўлиб ўтди. Тантаналарда сўз олганлар ёшларни байрам билан муборакбод этди.  

***

Вилоятда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши мониторингини амалга ошириш учун жорий йил 42  автоматлашган кичик станциялар ўрнатилади. Бу ҳақида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди. Жумладан, Бекобод ва Чирчиқ шаҳарларида 4 та, Олмалиқ, Ангрен шаҳарлари ва Зангиота туманида 3 та, Оҳангарон, Янгийўл, Нурафшон шаҳарлари ва Қибрай, Паркент туманларида 2 та, қолган ҳудудларда эса биттадан шундай станциялар ўрнатиш белгиланган.  

***

Қуйи Чирчиқ туманидаги “TST Cluster” кўп тармоқли кластерининг яна 50 гектарига томчилатиб суғориш тизими жорий этилди.  

Кластер томчилатиб суғориш бўлими бошлиғи Аброр Фармоновнинг айтишича, анъанавий суғориш усулидан босқичма-босқич воз кечилиб, томчилатиб суғоришга ўтилади. Шу мақсадда ўтган йилларда 1 минг 200 гектардан ортиқ майдонга ушбу технология татбиқ қилинди. Чунки ушбу технология туфайли сув билан биргаликда, зарурий ўғитлар экиннинг илдиз қисмига узатиб берилади. Натижада сув ва ўғит сарфи кескин камайиб, пахта ҳосилдорлиги ўртача 30 фоизгача кўтарилади. Шу каби афзалликлар туфайли жорий йилда яна 450 гектар майдон томчилатиб суғориш усулига ўтказилиши режалаштирилган.  

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда