Шу кунларда муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи Тошкент вилоятидаги сайлов участкалари комиссиялари аъзолари учун ўқув-семинарлар давом этмоқда.

Жараёнлар гуруҳларга бўлинган ҳолда, қизғин тарзда ташкил этилган. Эътиборлиси, малака оширишни якунлаган қатнашчилар билимларини синовдан ўтказиш мақсадида тест топширишди. Хусусан, Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари, Оҳангарон, Қибрай, Паркент ва бошқа ҳудудлардаги участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблари белгиланган тартибда мазкур жараёнларга қатнашди.  

Шунингдек, навбатдаги гуруҳлар учун ҳам ўқув семинарлари бошланган. Унда сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва овоз беришда замонавий ахборот технологияларини қўллаш бўйича назарий билимлари ҳамда амалий кўникмаларини оширишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Мақсад сайловни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишда халқаро сайлов стандартлари ҳамда миллий қонунчиликка асосан назарий билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлашдир.

***  

“Халқаро велосипед куни” муносабати билан Нурафшон шаҳрида велоспорт бўйича марафон ўтказилди. “Нурафшон сити” кўчасидан старт олган веломарафон 6 километр масофада ташкил қилинди. Мақсад аҳоли ўртасида спортнинг ушбу турини янада оммалаштириш, уларни жисмоний ҳаракатга жалб қилишдан иборатдир. Ушбу веломарафонда 300 дан ортиқ ҳаваскорлар иштирок этди.  

***  

Президентимизнинг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига асосан Оҳангарон туманидаги “Телов” маҳалласида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича лойиҳа якунига етказилиб, ичимлик суви чиқарилди. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 3 миллиард 860 миллион сўм бўлиб, маҳаллага умумий узунлиги қарийб 12 километр бўлган сув қувурлари тортилди. 3  сув қудуғи ковланиб, 3 сув минораси ҳамда 3 трансформатор ўрнатилди.  

Қувончли воқеани теловликлар кўтаринки кайфият билан қарши олди. Тантанали тадбирда туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳам қатнашди.

А.МУСАЕВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда