Озиқ-овқат хавфсизлиги ва ички бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлашда аграр соҳада аҳолининг ташаббуслари қўллаб-қувватланяпти. Бу орқали уларнинг даромадлари ҳам ошиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми ортмоқда.

Айниқса, бу саъй-ҳаракатларда “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, доимий ва қўшимча даромад манбаига эга бўлиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Мутахассислар маълумотига кўра, Тошкент вилоятида жорий йилда туманлардаги 374 та маҳаллаларни сабзавотчиликка, 59 та маҳаллалар картошкачиликка, 79 та маҳаллалар боғдорчиликка, 31 та маҳаллалар чорвачиликка ҳамда 9 та маҳаллани бошқа йўналишдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулот етиштиришга ихтисослаштирилади.

Аслида бу борадаги саъй-ҳаракатларни Янгийўл тумани аҳолиси эришаётган натижалардан ҳам кўриш мумкин. Ҳудуддаги “Қирсадок” маҳалла фуқаролар йиғини айнан сабзавот етиштиришга ихтисослашган. Нафақат туман деҳқон бозори, балки пойтахт бозор ва супермаркетларига ҳам сифатли маҳсулотлар етказиб беради. Эътиборлиси, ҳар бир оила ўз томорқасида меҳнат қилиб, бандлигини таъминлайди. Четдан ёлланма ишчилар чақирилмайди.

[gallery-11734]

– Томорқамиздаги 8 сотихли ерда турли сабзавот кўчатларини 10 тага яқин сабзавот ва кўкатларнинг кўчатларини етиштирамиз, – дейди маҳаллада яшовчи Зулфиқор Каримов. – Бу иш билан 20 йилдан буён шуғулланаман. Шу билан бирга, булғор қалампири, бодринг, кўк пиёз каби сабзавотларни етиштирамиз. Сабзавот кўчатларини ҳудудимиздан ташқари, бошқа туманлардаги деҳқонларнинг талаблари асосида етказиб берамиз. Йил давомида 30-40 миллион сўмгача даромад оламиз.

Пискент туманидаги Култепа маҳалласи аҳолиси меҳнатсевар, кўп йиллар давомида асосан картошкачилик билан шуғулланган. Деҳқонлар ўз эҳтиёжидан ортиб, қўшни туман-шаҳарлар бозорларини ҳам сифатли маҳсулот билан тўлдириб келган. Ҳозирги кунда култепаликлар деҳқончиликда янгиликларни ҳам ўзлаштирмоқда. Ҳудуд ҳоким ёрдамчиси Достон Одиловнинг сўзларига кўра, бир йил мобайнида Култепада 12 нафар фуқарога 33 миллион сўмдан имтиёзли кредитлар ажратиб, иссиқхоналар қурилди.

– Декабр ойида кредитга 4 сотих иссиқхона қуриб берилган эди. Март ойида редиска, ҳозир бодринг пишди, яхши нархга сотяпмиз, – дейди маҳаллада яшовчи Мунисхон Саломова. – Томорқада булғор қалампири, помидор кўчатлари ҳам гуллаб турибди. Насиб қилса бундан ҳам катта ҳосил кутяпмиз. Меҳнат қилган одам барака топади. Даромадимиз ҳам шунга яраша бўляпти.

Таҳлилларга кўра, жорий йил Тошкент вилоятида 32 минг гектар аҳоли томорқаларининг 24 минг гектарига сабзавот, 1,1 минг гектарига полиз, 4,5 минг гектарига картошка, 1,7 гектарига дуккакли, 703 гектарига бошқа экинлар экилади. Натижада 400 минг тонна сабзавот, 24,5 минг тонна полиз, 137 минг тонна картошка, 4 минг тоннадан ортиқ дуккакли 1,4 минг тонна бошқа турдаги маҳсулотлар етиштириб, асосий эътибор аҳолининг даромади оширилишига қаратилади.

Демак режалар аниқ. Кутилган натижаларни эса мавсум давомида кузатамиз.

А.Мусаев,  

Д.Эрназаров(сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти: маҳаллалар сабзавотчиликка ихтисослашади