Тошкент вилояти Тошкент туманида Президентимизнинг 2020 йил 28 декабрдаги “2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу ҳақида туман ҳокими Одилхон Рустамов журналистлар учун ташкил этилган пресс-тур аввалида батафсил маълумот берди.  

Қайд этилганидек, ҳудудларни ривожлантириш стратегиясидан келиб чиқиб 2022-2026 йилларда Тошкент туманида 6 мингдан ортиқ иш ўрни яратиш орқали камбағаллик даражасини 2 баробарга қисқартириш режалаштирилган. Келгуси беш йилда 160 та йирик, ўрта ва кичик инвестиция лойиҳалари ишга туширилади. Оилавий тадбиркорлик дастурлари бўйича 500 дан зиёд IT, геология ва қурилиш-лойиҳалаш соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва 5 минг 500 нафар ёшлар талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитилади. 

Пресс-тур иштирокчилари дастлаб тумандаги “Asia kids” хусусий мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишди. Ушбу хусусий мактаб-боғча 2021 йилда фаолият бошлаган. Бу ерда тарбияланадиган ўғил-қизлар кейинчалик бошланғич таълимни ҳам айнан шу муассасада давом эттириши мумкин.  

– Боғча 180 ўринли бўлиб, ҳозир 25 нафар бола тарбияланмоқда, – дейди муассаса раҳбари Феруза Қодирова. – 15 нафар ходим, жумладан, тарбиячилар, шифокор, логопед, рус, инглиз ва араб тиллари ўқитувчилари болажонларга бошланғич таълим бермоқда. Келгусида болалар қамрови ортишига қараб яна 20 нафар мутахассис жалб этилади. Боғчага 1,5 ёшдан 7 ёшгача ўғил-қизлар қабул қилинади. Ўз навбатида болалар босқичма-босқич мактабга қабул қилинади.  

Шундан сўнг журналистларга янгидан бунёд этилаётган туман марказий поликлиникаси, акушерлик комплекси ва уни ёнида жойлашган иккита диспансерларда олиб борилаётган ишлар кўрсатилди.  Хусусан, поликлиника лойиҳасига 8 миллиард 667 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, қуввати бир кунда 300 қатновга мўлжалланган. Мазкур муассасаларни замонавий жиҳозлаш ва малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш режалаштирилган. Шунингдек, деярли янгидан барпо этилаётган акушерлик мажмуаси эса 110 ўринга мўлжалланган. Бу ерда 225 нафар мутахассислар, жумладан, олий тоифали шифокорлар ва ҳамшираларга зарур шароит яратилади. Лойиҳа учун давлатимиз томонидан 18 миллиард сўм маблағ ажратилган. Эндиликда бу бинода нафақат оналар саломатлиги, балки янги туғилган чақалоқларнинг соғлиғига ҳам профессионал ёндашиш учун барча зарур шароит яратилади. 

Маълумки, Тошкент туманидаги «Файзиобод» ва «Дархон» маҳаллаларида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш мақсадида 1 минг 835 метр саломатлик йўлаклари барпо этилди. Бу ерда тунги ёритиш чироқлари ўрнатилган, чиқинди қутилари ва ўриндиқлар қўйилган. Бунинг учун 2 миллиард 917 миллион сўм маблағ сарфланган. Энди эрталаблари маҳалла аҳолиси пиёда юриши, ёшлар велосипед ҳайдаши мумкин. Журналистлар бу ишларни ҳам кўздан кечирди. Мутахассислар билан суҳбат қилди.  

Ҳудуднинг «Қирариқ» маҳалласида жойлашган иссиқхонада турли сабзавот кўчатлари етиштирилиб, талаб асосида жойларга етказиб берилади.  

Пресс-тур давомида журналистлар ушбу иссиқхона фаолияти билан ҳам танишди. «Муҳаммад ишонч Агро» МЧЖга қарашли лойиҳа қиймати 300 минг доллар. Бу ерда Туркиянинг “SERASAN SERA” фирмаси технологияси асосида помидор, бодринг, булғор қалампири, бақлажон ва бошқа турдаги сабзавот кўчатлари етиштирилади. Кўчатлар Голландия, Исроил, Франция каби ўнлаб давлатлардан келтирилган уруғлик навлари асосида етиштирилади. Сабзавот кўчатлари нафақат мамлакатимиз, қўшни давлатларга ҳам экспорт қилинади. Жами 2 гектар ер майдонида жойлашган мазкур енгил типдаги иссиқхонанинг ўзига хос жиҳати шундаки, кўчат етиштириш жараёнида тоза ичимлик сув ва табиий газ сарф қилинмайди. Суғориш жараёни автоматлаштирилган. Мазкур саъй-ҳаракатлар натижасида 30 та иш ўрни яратилган. 
Шу маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Аъзам Нурмуродовнинг таъкидлашича, ҳудудда 5 минг 305 нафар аҳоли яшайди. Маҳалла драйвери боғдорчилик, деҳқончилик ва чорвачиликка ихтисослашган. Аҳоли томорқасида 37,2 гектар майдонда юздан зиёд кичик иссиқхоналар ташкил этилган.  

Журналистлар соҳа мутахассислари билан гаплашди. Туманда 200 дан зиёд аҳоли томорқасида енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб бериш режалаштирилмоқда. Сув таъминотини яхшилаш чораларини кўриш ишлари ҳам тақсимланган бўлиб, 2022-2026 йилларда дастлабки ҳисоб-китоблар асосида 1 минг 500 гектар ер майдонида сув тежовчи технологиялар жорий этилади. Электр энергия таъминотини яхшилаш мақсадида 300 километр электр тармоқлари, 130 та трансформатор ва 340 та эски симёғочларни тўлиқ янгилаш ҳам дастурга киритилган. 

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент тумани: қарор ижроси журналистлар нигоҳида