Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдумда овоз бериш жараёнлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Бу сиёсий жараёнда Тошкент вилояти Тошкент тумани аҳолиси ҳам фаол иштирок этмоқда.
Айни чоғда тумандаги 553-референдум участкаси овоз берувчилар билан гавжум. Уларнинг асосий мақсади эса Ўзбекистон келажаги ва фаровон ҳаётни таъминлашдаги эзгу ишларга ўз ҳиссасини қўшиш ва референдумда овоз беришдир.
Ушбу референдум участкасида "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси Дадажон Исақулов ҳам ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланди.
Насиба Зиёдуллаева, ЎзА