Тошкент шаҳрига автобуслар қатнайверади
Республика махсус комиссиясининг 28 июндан бошлаб Тошкент шаҳрига кириб чиқишда чекловлар ўрнатилгани юзасидан турли хил тушунмовчиликлар юзага келмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлигининг эълон беришича, Тошкент вилоятига қатновчи автобуслар фаолияти одатдагидек ўз иш тартибида давом этади.
Бунда айрим йўловчиларнинг шаҳарда ўқиши, идора ва ташкилотларда ишлаши инобатга олинган.
ЎзА