Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида давом этаётган “Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос – умумий келажак” мавзусидаги халқаро конгресс дастуридан тарих, маданият, адабиёт, кино, рақамли технология ва диний-маърифий соҳаларни қамраб олган қатор муҳим учрашув ва форумлар ўрин олган.

Масалан, Марказий Осиё тарихчилари II форумида минтақанинг умумий тарихий илдизлари, манбашунослик ва археология соҳасидаги қўшма тадқиқотлар, моддий ва маънавий меросни ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.

“Улуғ ўтмиш – улуғ келажак” рассомлар учрашувида эса қардош халқлар бадиий меросининг ўхшаш жиҳатлари, замонавий санъат тенденциялари ва ижодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича долзарб фикрлар алмашилди.

[gallery-26254]

“Адабий дўстлик – абадий дўстлик” мулоқотида таржима мактабини тиклаш, адабий алоқаларни кучайтириш ва ёш ёзувчилар учун янги имкониятлар яратиш масалаларига эътибор қаратилди.

Кино форумида ҳужжатли ва тарихий фильмларда маданий қадриятларни тарғиб қилиш, соҳада минтақавий ҳамкорлик кўламини кенгайтириш юзасидан таклифлар ўртага ташланди.

“Ислом қадриятларини асраб-авайлаш” форумида диний-маърифий меросни сақлаш, замонавий диний таълимни такомиллаштириш ва ёшларда бағрикенгликни мустаҳкамлаш масалалари кўтарилди.

“Ёшлар ва рақамли давр” шўъба йиғилишида эса сунъий интеллект технологиясини маданий меросни рақамлаштиришда қўллаш, ёшлар инновациясини қўллаб-қувватлаш ва рақамли гуманитар лойиҳаларни илгари суришга оид таклифлар билдирилди.

Халқаро конгресс Марказий Осиё халқларининг маънавий бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги ва илмий ҳамкорлигини юқори босқичга олиб чиқиш йўлида муҳим босқи вазифасини бажариши шубҳасиз.

Д.Ҳакимов, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент Марказий Осиё халқлари илмий мулоқоти майдонига айланди