Ижтимоий тармоқларда пойтахт кўчаларидан бирида асфальт ўпирилиб тушгани акс этган суратлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, иссиқлик қувурида авария ҳолати юз бергани оқибатида асфальт ўпирилиб тушган. Миробод тумани ҳокимининг кўрсатмасига мувофиқ, айни вақтда ҳокимликнинг мутасадди раҳбарлари воқеа жойига етиб боришгани, чуқур атрофи ўраб олиниб, ушбу муаммони бартараф этиш чоралари кўрилаётганини маълум қилган.
Ш.Маматуропова,
ЎзА