“Тошкент кузи” турнири ниҳоясига етди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида бир ҳафта давом этган анъанавий “Тошкент кузи” рейтинг турнири ниҳоясига етди.
300 нафардан ортиқ шахмат ихлосмандлари “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинган ҳолда ғолиблик учун баҳс олиб борди. Ғолиб ва совриндорлар орасида (“А” гуруҳи) Умар Исомов, Абдулазиз Қурбонов, Беҳруз Умаров, Сардорбек Саидов, Моҳинур Ҳабибуллаева, Асал Салимова каби иқтидорли шахматчилар бор. Фахрийлар ўртасида Иброҳимжон Ҳусанов, қизлар ўртасида Шоҳина Аҳмедова, 10 ёшгача бўлган болалар ўртасида Муҳаммад Юсуф Муҳсинов, 16 ёшгача бўлганлар ўртасида Садулло Азизов ғалаба нашидасини сурди.
[gallery-9195]
“Б” гуруҳида Беҳруз Азизов, Абдулборий Абдувалиев, Алишер Абдуқаюмов, Ширина Собирова, Ҳуснорахон Хушнитдинова, Малика Норқулова ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Анваржон Аҳмаджонов, Холида Муҳаммадиева (10 ёшгача), Акром Йўлдошев, Мумтозбегим Собирова (8 ёшгача)лар тенгдошларидан маҳорат бобида устун эканлигини намоён этди.
Рейтинг турнирининг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, медаль, пул ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Муҳаммад АМИН(сурат), ЎзА