Тошкент конференцияси доирасида илк бор “Марказий Осиё + Афғонистон” форматига асос солинади
Бу фикрни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси матбуот марказида Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокамасига бағишлаб ўтказилаётган сессия йиғилишида билдирди.
Бу фикрни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси матбуот марказида Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган сессия йиғилишида билдирди.– Нуфузли Тошкент халқаро конференцияси қўшни Афғонистонни жаҳон ҳамжамияти ва Марказий Осиёда юз бераётган фаол жараёнларга кенг жалб қилиши кутилмоқда. Шу мақсадда анжуман арафасида минтақавий ҳамкорликнинг янги шакли сифатида “Марказий Осиё + Афғонистон” (C5+1) биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Мазкур формат Афғонистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ва инфратузилма алоқалари тизимининг муваффақиятли интеграцияси, минтақавий миқёсдаги аниқ лойиҳа ва дастурларнинг самарали амалга оширилишига хизмат қилади, – деди у.
Маълумот ўрнида, Афғонистон бўйича нуфузли конференция якунида Тошкент декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда. Унда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва барқарор ривожланиши учун шароит яратиш, афғон халқининг минтақа ҳамда бутун дунёдаги ижобий жараёнларга жалб қилинишини таъминлашга қаратилган устувор вазифалар акс этиши айтилмоқда.