Пойтахтимизда Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан Tashkent International University of Education (TIUE) – Тошкент Халкаро Таълим университети очилган эди.

Университетда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб талабаларга педагогика (STEAM), информацион технологиялар ва бизнес бошқаруви йўналишларида бакалавр босқичида кундузги ва кечки таълим берилади.

ЎзА мухбири мазкур университетда амалга оширилаётган ишлар, ёшлар учун яратиладиган имкониятлар, белгиланган вазифалар, келгусидаги режалар хусусида таълим муассасаси ректори Улуғбек Қосимходжаев билан суҳбатлашди.

– Малакали кадрлар масаласи доимо муҳим саналади. Айниқса бу таълим билан боғлиқ бўлса. Шундан келиб чиқиб, юртимизда бу борада амалга оширилаётган амалий ишлар ва уларнинг самаралари ҳақида фикрингизни билмоқчи эдик?

– Ҳозир дунёда жуда катта ресурсларга эгалик қилиш, табиий захиралари кўплиги билан тараққиётга эришиб бўлмайди. Интеллектуал ресурслар яъни юқори билим ва малакага эга кадрлар давлат тараққиётини белгиловчи асосий омилга айланган. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳам, айниқса, юқори давлат ҳокимиятида таълимга иқтисодий тараққиёт локомотиви сифатида қараш шаклланиб бормоқда, шунинг ўзи жуда катта ўзгариш, олға силжиш. Ислоҳотлар биринчи инсонлар онгида амалга оширилиши керак шундагина кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Ўзбекистон ўз тарихида иккита буюк илм-фан тараққиёт даврини ўтказган, демакки, етук кадрлар тайёрлаш учун асослар етарли. Ўйлашимча, Ўзбекистон таълим интеграцияси бўйича амалга ошираётган ишларини ортга чекинмай давом эттириши, тезроқ Болония жараёни(Европа мамлакатлари орасида олий таълимни уйғунлаштириш жараёни)га қўшилиши лозим. Ҳозирда таълим тизими босқичларининг узлуксизлигини таъминлаш, бу босқичларда такрорланишларни камайтириб, олий таълимда тор доирадаги мутахассисларни тайёрлаш бўйича бошланган ишларни давом эттириш муҳим масала бўлиб қолмоқда. Умуман олганда, Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш масаласидаги ислоҳотлар ўз мевасини яқин йилларда бериши шубҳасиз.

–  Тажриба керак, аммо хорижий тажриба янада зарур. Таълим тизимига жаҳоннинг илғор стандартлари, замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш борасида бугунги лойиҳалар ҳақида фикрингиз қандай?

– Ҳа, бугун жаҳонда таълим бериш, кадрлар тайёрлаш бўйича инновациялар анча илгарилаб кетди. Бу йўлда Ўзбекистонда қулай имкониятлар бор. Биринчидан, ҳозирги тизимга келгунга қадар хорижий давлатларда турли экспериментлар, тадқиқотлар амалга оширилган ва бунга кўп вақтлар сарф этилган ва ҳозирги тизим аста-секин шаклланган, Ўзбекистонда ушбу босқичларни босиб ўтмасдан туриб, тайёр тажрибани ўзлаштириш имконияти мавжуд. Мана ўз фаолиятини бошлаган бизнинг Тошкент Халқаро Таълим университетимиз ҳам илғор хорижий тажрибаларни Ўзбекистон таълим тизимига олиб киради. Ўзбекистонда таълим менежменти соҳасида тан олиш керак, озгина камчиликлар бор, таълим жараёнлари электронлаштирилмаган. Лекин, бу бўйича амалий ишлар бошланган, электрон  деканат, электрон кутубхона тизимларини бунга мисол қилиб келтириш мумкин.

Бундан ташқари хорижий тажрибани ўзлаштиришда сўнгги йилларда етук хорижий олий таълим муассасалари ёки уларнинг филиаллари, хусусий хорижий олий таълим компаниялари кириб келишининг аҳамияти ҳам катта.

–  Ҳамма давлатлар тажрибаси ҳам бизга тўғри келавермайди. Тарозининг палласини оғдирмаслик, тўғри фойдаланиш чоралари қандай бўлади?

– Албатта, хориж тажрибаси ҳақида айтганимда тўғридан-тўғри қабул қилиш ҳақида сўз юритмадим. Хорижий тажрибани ўзлаштириш жараёнида миллий руҳият, таълим олувчиларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олиниши жуда муҳим. Шу боис миллий таълим тизимининг энг яхши жиҳатлари ва хорижий тажрибанинг энг муҳим томонларини омухта қилган ҳолда қўллаш биз кутган самарани бера олади.

–  «Tashkent International University of Education» халқаро университети Ўзбекистон учун, аҳоли учун қандай имкониятларни беради?

– Ушбу халқаро университет ташкил этилишидан энг асосий мақсад, ўсиб келаётган ёш авлоднинг порлоқ келажаги учун янада кўпроқ имкониятлар эшигини очган ҳолда, юқори малакали педагоглар таркиби ёрдамида сифатли таълим бериш ва шу билан бирга аҳолининг деярли барчаси учун оммабоп нархларни таклиф этган ҳолда, халқаро тоифадаги дипломни қўлга киритишларида кўмакдош бўлишдир. Университетимизда таҳсил олган ҳар бир талаба, келажакда ўзи учун жуда катта имкониятларни қўлга киритади, жумладан чет элдаги ҳамкор университетларимизда бакалавриат ва магистратура йўналишларида таълимни давом эттириши, ўз соҳаси бўйича юртимиздаги ёки чет элдаги йирик ташкилотларда иш фаолиятини амалга ошириб, ватанимиз равнақи учун ўз ҳиссасини қўша олади. Битирувчилар республикамизнинг барча ҳудудларидаги умумий ўрта таълим муассасаларида STEAM (Science – фан, Technology – технология, Engineering – инженерлик, Arts – санъат, Math – математика) фанларини бемалол инглиз тилида ўта олади.

– Бунга ёш авлод қанчалик тайёр?

– Ҳозирги ёш авлод биздан анча кучли, иқтидорли ва тез ўргана олиш қобилиятига эга. Шу боисдан биз амалда қўллашни режалаштираётган инновацион ғоялар ва янги режалар ёшларимизга нафақат қизиқ бўлади, балки ҳозирги тезкор даврда талабларига мос равишда жуда керакли ва фойдали бўлади, ўзининг порлоқ келажаги учун йўл очади.

–  Педагогларни тайёрлаш учун уларга дарс берадиган мутахассисларга ҳам талаб ортади. Хўш, мутахассислар қай тартибда жалб этилади?

– Ҳозирги давр талабларидан келиб чиққан ҳолда, кун сайин юқори малакали мутахассисларга ҳам талаб ортиб бормоқда. Университетимизнинг яна бир ўз олдига қўйган вазифаларидан бири, ўсиб келаётган ёш авлодга ва ўз фаолиятини эндигина бошлаган ёш ўқитувчиларга жаҳон стандартларига жавоб берадиган сифатли таълим олиш имкониятини яратиб беришдир. Ўз устида доимий равишда ишлайдиган, фан номзодлари, докторлик даражасини ёқлаган, жаҳоннинг турли давлатларида амалиёт ўтаб, иш тажрибасини кучайтирган чет эллик ва маҳаллий педагоглар бу мақсадимизни амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшади.

– Мазкур университетга жуда катта ишонч билдирилмоқда. Шу маънода ўқув тизимида қандай истиқболли лойиҳалар амалга оширилади?

– TIUE – юртимиз халқ хўжалигининг истиқболли соҳаларига юқори малакали кадрларни тайёрлаб бериш мақсадида ташкил этилган.

Тошкент халқаро таълим университети халқаро тан олинган QS, THE, ARWU ташкилотлари томонидан эълон қилинган ОТМлар рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатига киритилган олий таълим муассасалари билан академик ҳамкорлик  алоқаларини йўлга қўймоқда. Жумладан, TIUE томонидан “Информацион технологиялар” йўналиши бўйича  жаҳоннинг ТОП-600 таликка ва ёш университетларнинг ТОП-150 талигига кирувчи Буюк Британия олийгоҳлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Ушбу йўналишга қабул қилинган талабалар Буюк Британия ОТМлари дипломига эга бўлишлари мумкин.

Шунингдек, “Бизнес бошқаруви” йўналишига ўқишга қабул қилинган талабалар агар хоҳласа ўқишларини 4 та давлатда: Швейцария, Испания, Италия ёки Ўзбекистонда давом эттириш имкониятига эга бўлади. Ўқув жараёнлари Швейцария сифат талаблари асосида ташкил этилади.

“Педагогика” йўналиши бўйича жаҳоннинг ТОП-60 та университети қаторига кирувчи Австралия ва ТОП-1000 талигига кирувчи Буюк Британия ОТМлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Университет жорий йил апрелда “Business studies” (Бизнес асослари) ва “Informational technology”  (Ахборот технологиялари) йўналишларида Халқаро умумтаълим Дастури –  "International Foundation Program" бўйича таълимни бошлашни режалаштирган.

Ушбу дастур Ўзбекистон ёки чет элдаги халқаро университетларда таълим олишни режалаштираётган талабалар учун энг мақбул ечим бўлиб, уни муваффақиятли якунлаганлар университетимизда ёки дунёнинг 45 давлатидаги халқаро университетлар бакалавриатининг 2-босқичига қабул қилинишлари мумкин.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда, давлат-хусусий шериклик модели асосида ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини амалга ошириш мақсадида Center for Excellence деб номланган курсларни, кейинчалик Марказни ташкил қилмоқчимиз.

Университетимиз фаолиятининг йўналишларидан бири келажакда турли мутахассисликлар бўйича қайта тайёрлаш курслари фаолиятини йўлга қўйиш ҳисобланади. Чунки, бугун дунёда турли янги мутахассисликлар ва соҳалар пайдо бўлмоқда, шунингдек, айрим мутахассисликлар ўз аҳамиятини йўқотиб бораяпти. Бунда меҳнат ресурсларини тезда қайта тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, гибрид онлайн-офлайн таълим шаклини бошлашни режалаяпмиз. Келгусида ҳудудларда филиалларни очиш, ўқитувчиларни тайёрлаш учун қисқа муддатли курсларни йўлга қўйиш билан бирга, ўқитувчиларнинг бошқа мутахассисликлари бўйича кадрларни қайта тайёрлаш курслари орқали ишларни ривожлантириш ниятидамиз. Янги факультетлар ва Марказий Осиё бўйлаб филиаллар фаолият бошлаши учун ишлар ташкил қилиняпти.

 Ниятимиз, юқори натижаларга эришишимизнинг сабабчиси бўладиган юқори малакали педагогларни доимий равишда қўллаб қувватлаш ва малака ошириш имкониятини яратиб беришдир. Ўқитувчилар орасида, фан номзодлари, докторлик диссертациясини ёқлаган, амалий ва назарий билимлардан мукаммал иш тажрибасига эга маҳаллий ва хорижий педагоглар бор. Талабаларимиз учун ҳам ўз ўрнида оммабоп ва сифатли таълимни таклиф этамиз. Олий ўқув юртимизни якунлаган талабалар учун порлоқ келажаклари учун кенг йўл очилади. Улар ҳозирги кунда энг юқори талабга эга ахборот технологиялари, педагогика ва бизнес асослари бўйича етук мутахассислар бўлиб чиқади, деб умид қиламиз. Юртимизнинг келажагига ўз ҳиссасини қўша оладиган, нафақат ватанимизда, балки чет давлатларда ҳам обрўимизни юқори чўққиларга кўтарадиган етук кадрларни тайёрлаб бериш биз учун энг катта муваффақият бўлади.

– Ёш авлод келажаги учун бошланган амалий иш, янги режаларингизда муваффақият тилаймиз.

Барно Мелиқулова,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент Халкаро Таълим университетини битирганлар STEAM фанларини инглиз тилида ўтади