Шу кунларда пойтахтимиз қоқ маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ёнидаги майдонда гуллар фестивали бўлиб ўтмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу фестивалга нафақат пойтахт аҳолиси, балки республикамизнинг турли вилоятларидан меҳмонлар, туристлар ташриф буюрган. Фестивалга гул етиштирувчилар томонидан турли-туман гуллар, ландшафт дизайни билан шуғулланувчи компаниялар ўз ижод маҳсулотларини олиб келган.

Иштирокчилар нафақат чиройли ландшафтлардан баҳра олиши, гулларни харид қилиши мумкин. Айниқса, Республика эстрада ва цирк техникуми талабаларининг миллий руҳдаги саҳна кўринишлари, концерт дастурлари халқимизга манзур бўлмоқда. 

– Гуллар фестивали юртимизда ички туризмни ривожлантириш, одамларга баҳорий кайфият улашиш, ёшларнинг табиатга бўлган меҳрини ошириш мақсадида ташкил қилинган, – дейди Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакили Сайёра Жўраева. – Бундан ташқари, фестивалда бир нечта ҳунарманд, тадбиркор аёлларимиз ҳам ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. Бу, тадбиркор аёлларга ўз маҳсулотларини сотиш учун яхши имконият. 

[gallery-23149]

Тошкент вилоятининг Келес шаҳрида яшовчи 65 ёшли Муқаддас Норматова синфдошлари билан гулларни томоша қилишга келганини таъкидлади. 

– Биз, 25 нафар синфдош тез-тез йиғилиб, мана шундай фестивалларга бориб турамиз, – дейди М.Норматова. – Тўғрисини айтсам, биз ошхона ёки кафеларда гап-гаштак ўйнашни ёқтирмаймиз. Уйда зерикиб қолсак, йиғилишиб Бухоро, Самарқанд, Хива, Қўқон каби шаҳарларга бориб, айланиб келамиз. Нафақамни йиғиб юргандим. Бугун бешта тувакда гул сотиб олдим. Уйимда ҳам анча-мунча гулларим бор. Буларни ўшаларга қўшиб, парваришлайман. Биз 25 майдан 29 июнгача Наманганда ўтказиладиган 64-халқаро гуллар фестивалига боришни ҳам режалаштириб турибмиз. 

Шунингдек, фестивалда жажжи фарзандлари, набиралари билан келган бобою бувиларни, ўқувчиларига гуллар ҳақида тушунча бериб юрган устозларни учратдик. Айниқса, бири биридан гўзал, ранг-баранг гулларга қараб қувонаётган болажонларга бу байрам ўзгача шукуҳ берганига гувоҳ бўлдик. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу фестиваль эртага, 3 май куни ҳам давом этади. 

Нигора Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент гуллар фестивалидан репортаж