Биз музейда сақланаётган ноёб экспонатлар ҳақида маълумот бериб боришни мақсад қилганмиз.

Ўзбекистон тарихи давлат музейида 300 дан ортиқ бебаҳо осори-атиқалар, археология, нумизматика, этнография, тасвирий санъат, муҳим тарихий ҳужжатлар, фотонегативлар сақланади. Шунингдек музейда мўъжаз кутубхона фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Музейдаги тарихий экспонатлар ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда алоҳида ўринга эга. 

Тошкентнинг тарихий дарвозалари калитлари қаерда?

Сиз Тошкент дарвозаларининг калитлари ҳақида эшитгансиз, албатта. Қадимда Тошкентга 12 дарвоза орқали кирилган. Бугунги кунда ушбу дарвозалар калитларининг фақат биттасини Ўзбекистон тарихи давлат музейида кўришингиз мумкин.

Бу калитнинг асл нусхаси муҳим саналарда, байрамлар ва кўргазмаларда намойиш қилинади. Дарвозаларнинг тарихи, қолган 11 калитнинг қаердалиги ҳам кўпчиликни қизиқтириши табиий.
– Тошкент шаҳрининг XI асргача бўлган номи ҳар хил, жумладан, Чош, Шош ва Бинкент каби номлар билан атаб келинган, – дейди Ўзбекистон тарихи давлат музейи масъул ходими Феруза Расулова. – Тошкент сўзини биринчи марта Абу Райҳон Беруний “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида келтирган. Яъни, олим ўз асарида Тошкент атрофи тоғлардан иборат бўлгани учун тошли жойда барпо бўлган манзил маъносида Тошкент сўзини ишлатган. 

Кейинчалик Тошкент босқинчилар ҳужумига учрайвергач – XVIII асрда шаҳарни ҳимоя қилиш мақсадида унинг атрофи 8-20 метр баландликдаги девор билан ўралган. Деворнинг 12 жойига дарвоза ўрнатилган. Бу дарвозалар тонгда очилиб, шомда ёпилган. Ҳозирда бу дарвозалар йўқ бўлсада, уларнинг ўрни сақланиб қолган. Шунингдек, бу дарвозалар ўрни Бешёғоч, Кўкча, Камолон, Қашқар, Самарқанд дарвоза каби номлар билан ҳозир ҳам халқ орасида маълум. Ҳар бир дарвоза калитида тегишли дарвозанинг номи ва калит ясалган йил ёзилган. 1865 йилларда рус мустамлакачилари томонидан калитлар олиб кетилган. Кейинчалик бу калитлар Санкт-Петербургдаги ҳарбий музейдан жой олган. 1933 йил 14 июнда Ўзбекистонга олиб келинган. 

Юқорида айтганимиздек, бу калитларнинг фақат биттаси Ўзбекистон тарихи давлат музейида, қолган 11 таси эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида сақланмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент дарвозалари калитлари ҳақида нималар маълум?