Яқинда И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ташаббуси билан ташкил этилган умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари ўртасида рус тили фанидан Губкин фан олимпиадаси ўтказилган эди.
Унда қорақалпоғистонлик тўрт нафар ўқувчи, жумладан, Нукус шаҳридаги 32-сонли мактаб ўқувчиси Улзода Ибраимова, 4-сонли мактаб ўқувчиси Камила Дузелбаева, 37-мактаб ўқувчиси Улуғбек Аташов, Қўнғирот тумани 37-сонли мактаб ўқувчиси Алия Амангелдиева юқори натижаларга эришиб, муносиб рағбатлантирилди.
Ушбу ўқувчилар И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниб, муддатидан олдин талаба бўлди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.