Муносабат

Тўқимачилик тармоғи сўнгги йилларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг тарқалган ва аҳоли энг кўп иш билан банд қилинган салоҳиятли саноат тармоқларидан бири саналади. Жумладан, бугунги кунда 6 мингдан зиёд тўқимачилик корхоналарида 570 минг киши иш билан таъминланган.

Ушбу соҳанинг мамлакатимиз иқтисодиёти ва тадбиркорлик муҳитида тутган юқори ўрни сабаб “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида ҳам тўқимачилик тармоғини ривожлантиришга қаратилган бир қатор вазифалар белгилаб олинган. Хусусан, Стратегиянинг 48-мақсадида саноатнинг “драйвер” соҳаларини ривожлантириш ва ҳудудларнинг  салоҳиятини тўлиқ ишга солиш мақсад қилинган. Бунинг доирасида тўқимачиликда ип калавани қайта ишлаш даражасини 100 фоизга етказиш ҳамда юқори сифатли матога талабни қондириш учун 400 минг тонна сунъий ва аралаш тола ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш белгиланган.

Барча соҳаларда бўлгани каби тўқимачилик тармоғида кўзлаган мақсадларимиз ҳам улкан. Аммо бу марраларга эришиш учун бизда куч ва имконият етарли даражадами, деган савол туғилиши табиий албатта. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, сўнгги етти йилда орттирилган бой тажриба ва эришилган натижаларимиз, галдаги вазифалар ижросини таъминлашда мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилади. Фақат бу жараёнда мунтазам назорат ҳамда иш сифати ва самарадорлигини таҳлил қилиб бориш муҳим.

Шу боис, куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тўқимачилик соҳасида экспорт ва инвестиция ҳажмларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш аввалида ўтган 2023 йили тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш 94 триллион сўмга етиб, сўнгги 7 йилда 4,2 баравар ошгани, 2023 йилда тармоқдаги экспорт 3,1 миллиард доллар бўлгани таъкидланди.

Аммо, ушбу ютуқлар билан бир қаторда ўтган йили тўқимачилик соҳаси экспорти кутилган кўрсаткичдан 200 миллион доллар кам бўлган. Тайёр маҳсулот экспорти 1,3 миллиард долларни ташкил этгани билан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улуши етарли даражада бўлмаган.

Бунга таъсир кўрсатган асосий омиллар сифатида охирги икки йилда жаҳон бозорида тўқимачилик маҳсулотига бўлган талабнинг камайгани, асосий экспорт бозорларимизда валюта курси билан боғлиқ муаммолар юзага келганлиги айтилган.

Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда 1 килограмм ип-калаванинг таннархи жаҳондаги нархлардан ўртача 28 фоизга арзон. Бу ўзимизда тайёр маҳсулотни кўпайтириш учун жуда катта имконият демакдир. Шу билан бирга, ушбу имкониятларнинг тўлақонли ишга солиниши камида 15 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш, яна 500 мингта янги иш ўрни яратиш имконини беради.

Ушбу соҳа тараққиётидаги энг муҳим масалалардан яна бири бу экспорт салоҳиятининг маълум бир ҳудудлар билан чекланиб қолганлигидир. Таҳлиллар сўнгги ойларда тўқимачилик маҳсулотларимиз учун 3 та янги бозорга йўл очилгани билан ҳанузгача экспортнинг қарийб 80 фоизи Россия, Хитой ва Туркия бозорларига тўғри келаётганини кўрсатган.

Бугун дунё саҳнасида рўй бераётган геосиёсий ўзгаришлар, иқтисодий инқирозлар сабаб, иқтисодиётнинг “драйвер” соҳаларидан бири бўлган тўқимачилик тармоғининг маълум бир давлатлар бозорига боғланиб қолиши келажакда ўзининг салбий таъсирини ҳам кўрсатиши мумкин.

Шу боис, йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан Европа, Америка ва бошқа ривожланган давлатлар бозорига чиқиш имкониятларини ўрганиш вазифаси қўйилди. Бугунги кунда ушбу соҳадаги экспортчиларимизнинг 12 фоизгина бундай имкониятдан фойдаланиб келмоқда. Эндиликда йирик корхоналарнинг маҳаллаларда филиалларини ташкил қилиш амалиётини кенгайтириш орқали ҳам маҳсулотларнинг европа бозорларига экспорт салоҳиятини юксалтириш мумкин. Боиси, корхона бошқа ҳудудда филиал очса, ортиқча вақт ва харажат қилиб, янгидан стандарт жорий қилиши ёки сертификат олиши шарт бўлмайди.

Шунингдек, юртимизда 1 миллион 300 минг тонна толани қайта ишлаш қуввати мавжуд. Кейинги икки йилда янги лойиҳалар ҳисобига ушбу қувватлар 1,5 миллион тоннага етказилиши мақсад қилинган. Лекин ҳозирда 1 миллион тоннага яқин тола ишлаб чиқарилмоқда. Бундай шароитда яккаю ягона йўл – пахта етиштириш таннархини камайтириш ва ҳосилдорликни оширишдир.

Бундан буён вилоятларда қайта ишлашнинг биринчи ва иккинчи занжири бор тўқимачилик корхонаси пахта хомашёсини фермердан бозор нархида сотиб олиш имкониятига эга бўлади ва ўз вақтида якуний ҳисоб-китобни амалга оширади. Натижада, пахта ҳосилини етиштирган фермерларда ҳам манфаатдорлик ортиб, кам харажат қилиб кўпроқ ҳосил олишга интилиш ортади.

Шу билан бирга, йиғилиш давомида соҳада фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан ҳам эркин мулоқот қилиниб, корхоналарда меҳнат унумдорлигини ошириш, қўшилган қиймат солиғини бир кунда қайтариш амалиётини кенгайтириш, бўялган мато экспортини кўпайтириш, корхоналарнинг арзон молиявий ресурсларга эҳтиёжини қондириш каби масалалар муҳокама қилиниб, ушбу тармоқ ривожига масъул идора ва ташкилотлар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Умуман олганда, тўқимачилик соҳаси тараққиёти нафақат мамлакат иқтисодиёти юксалишига ҳамда даромади юқори бўлган янги иш ўринлари яратилишига, шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги, минерал ўғитлар каби яна бир қатор тармоқлар ривожига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Махфират ХУШВАҚТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўқимачилик соҳасида ип калавани қайта ишлаш даражаси 100 фоизга етказилади