ФОТОРЕПОРТАЖ
Қўқон шаҳар ҳокими М.Усмонов ҳудуд маҳаллаларида аҳолининг томорқадан фойдаланиш ҳолатини кўздан кечирди. Бўш турган ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида лимон, мандарин, апельсин каби цитрус мевалар, турли доривор ўсимликлар етиштираётган фуқароларнинг иссиқхоналари билан танишиб, ушбу тажрибани кенг тарғиб этиш имкониятларини ўрганди.
Лимон об-ҳаво шароитининг ҳар қандай ўзгаришларига, айниқса совуққа чидамли бўлиб, уни етиштириладиган иссиқхоналарда қўшимча иситиш мосламалари бўлиши шарт эмас. Кўчат кўринишида ерга қадалган мазкур ўсимлик экилгандан кейинги йилда мевага киради. Лимон иссиқхонасини ҳаттоки бир сотихли ер майдонида ташкил этиш мумкин.
Мулоқот чоғида лимон кўчатларини маҳаллалардаги бўш ер майдонига эга фуқароларга тизимли етказиб бериш, қўшимча даромад топиш истагини билдирган аҳолига иссиқхоналарда лимон етиштириш бўйича бепул йўриқномалар ташкил этишга келишиб олинди.
[gallery-21672]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА