Ерга меҳр берган деҳқон учун она замин ўз хазинасини очиб беради. Шу маънода айни кунда юртимизда аҳолининг шахсий томорқадан самарали фойдаланиши учун давлатимиз томонидан барча шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда.

Одамларнинг ерга бўлган муносабати тубдан ўзгариб, деҳқончиликка қизиқиши кучайди. Чунки бугунги инсонпарварлик сиёсати замирида ҳам аҳолининг реал даромадларини ошириб, ҳаёт сифатини яхшилашдек эзгу мақсадлар турибди.  

–Масалан, Бухорода вилоят  фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши саъй–ҳаракати билан томорқа  хўжалигини ривожлантириш юзасидан ўтган 2022 йил давомида кўлами кенг ишларга қўл урилди, – дейди вилоят фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлими бошлиғи  Илҳом Жуманиёзов. – Ўтган беш йил давомида аҳолига жами 35 мингтадан ортиқ ихчам иссиқхоналар қуриб берилган бўлса, 2022 йилнинг ўзида улур сони 8 минг 500 тага кўпайтирилди.  

Республика фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қуватлаш жамғармаси Бухоро вилояти вакили Нодир Йўлдошевнинг эътироф этишича, ўтган йили жамғарма ресурслари ҳисобидан вилоятда жами 1706 нафар томорқа эгасига 46 миллиард сўмга яқин маблағ ажратилди. Шу орқали ердан олинаётган маҳсулот сифати ва салмоғи оширилиб, бандлик муаммоларига ечим топилди. Ҳозирги кеча-кундузда “Томорқа хизмати” маъсулияти чекланган жамиятлари ҳам ўз фаолиятини бозорга мос равишда тубдан ўзгартирмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад тўкинлик пойдеворини мустаҳкамлашга қаратилган.  

Айтиш мумкинки, вилоят шаҳар ва туманларида ташкил этилган  аҳоли оғирини енгил қилувчи 43 та ана шундай маъсулияти чекланган жамиятларга одамлар ишончи кун сайин  ортиб бормоқда. Чунки улар орқали томорқа ер эгаларининг бир қатор талаб ва эҳтиёжлари қондириляпти. Масалан, Жондор туманидаги Денов маҳалла фуқаролари йиғини ҳудуди Денов қишлоғида яшовчи Баҳодир Субҳонов иссиқхонадан бир йилда уч марта ҳосил кўтармоқда. Шу билан бирга қаҳрамонимиз тумандаги “Деҳқон ва Замин” томорқа хизмати  маъсулияти чекланган жамиятини ҳам бошқариб,  одамларнинг ердан юқори даромад олишлари учун яқиндан туриб кўмаклашмоқда.  

–Ўтган йили аҳолига давлат томонидан ажратилган кредитлар ҳисобидан қуриб берган катта –кичик иссиқхоналаримиз сони 900 тадан ошди, – дейди жамият раҳбари Баҳодир Субҳонов.  

Югурган ҳеч қачон қуруқ қолмаган. Интилганга эса толе ёрдир. Тумандаги  Мустақиллик маҳалласига  қарашли Бодомзор қишлоғида яшовчи Садриддин Бўронов ер тилини, қишлоқ хўжалиги илмини яхши билади. Шунинг учун бўлса керак, у ўз томорқасини хазинага айлантирган. Бугунги кунда  фидойи деҳқон  иссиқхона шароитида бодринг етиштириб, бозорга чиқараётганлиги ортидан оиласи учун қўшимча даромад олиши баробарида бозорлар арзонлигини таъминлашга ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда .  

– Иссиқхонамизни давлат томонидан берилган имтиёзли кредит эвазига барпо қилдик, – дейди қаҳрамонимиз. – Айни кунда иссиқхонада бодринг маҳсулотини етиштиряпмиз. Меҳнат қилган ҳеч қачон қолиб кетмас экан.  

Деҳқончилик ҳадисини олган фидойи томорқа ер эгаларидан яна бири тумандаги Мадамбой қишлоғида яшовчи Дилдора Махмуровадир. Чунки у узоқ йиллардан буён  иссиқхона  шароитида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб, Бухоро бозорларига чиқармоқда. Шунинг ортидан хонадоннинг дастурхони тўкин, рўзғори бут бўляпти.    

Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан 2023 йил давомидаги амалга оширилиши муҳим бўлган тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Ҳозирги кеча-кундузда кенгаш ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳ туманларда аҳолининг томорқадан фойдаланиш бўйича олиб бораётган ишлари билан яқиндан  танишиб, ўзининг маслаҳат, тавсия ва кўрсатмаларини бермоқда.    

Хулоса шуки, мамлакатимизда  қишлоқ  аҳолиси манфаатлари йўлида олиб борилаётган аниқ ва муайян саъй -ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда. Чунки бугун давлатимиз томонидан биргина томорқа ер эгалари учун яратилаётган қулай шароитлар хонадонларга  файзу барака олиб кирмоқда. Бу эса  аҳоли фаровонлиги йўлида қўйилаётган қутлуғ қадам бўлиб хизмат қилмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томорқачилик: дастурхон тўкин, рўзғор бут