Томорқачилар қўллаб-қувватланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сўнгги йилларда Наманган вилоятида деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ажратилган майдонлардан самарали фойдаланиш, қишлоқ аҳолисининг бандлиги ва турмуш даражасини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳозирда вилоятда 54 та “Томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамиятлари фаолият юритиб келмоқда. Улар деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва сотишда амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Келгусида улар сонини 60 тага етказиш режалаштирилган.
Мавжуд 87 та сув таъминоти оғир маҳалла фуқаролар йиғинида 93 та артезиан қудуқлар манзилли рўйхати шакллантирилиб, қазиш ишларига киришилган. Бу орқали 48,3 гектар аҳоли томорқаларини сув билан таъминлаш кўзда тутилган.
[gallery-5627]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.